Валюта курслари 15/11/2024
$1 – 12800.13
UZS – -0.06%
€1 – 13467.02
UZS – -1.07%
₽1 – 129.02
UZS – -0.87%
Қидириш
Ўзбекистон 22/04/2021 Миллий палата: касалликни эрта аниқлаш йўлидаги ҳамкорлик
Миллий палата: касалликни эрта аниқлаш йўлидаги ҳамкорлик

Касаллликни эрта аниқлаш учун энг сўнгги ютуқларни жорий этиш айниқса рак касаллигини аниқлашда жуда муҳим роль ўйнайди. Мазкур мавзу Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси ва «Roche Diagnostics» халқаро компанияси ўртасида бўлиб ўтган музокарада муҳокама этилди.

1896 йилда ташкил топган компания бугун in vitro ташхислаш ва онкологик касалликларни гистологик ташҳислаш соҳасида пешқадамлардан бири саналади.

2021 йил 20 апрелда Тошкентда бўлиб ўтган учрашувда Марказий Осиё ва Кавказ мамлакатларидаги Ҳудудий директор Хасан Демирчи таъкидлаганидек, компания ўз тарихи давомида касалликларнинг олдини олиш, ташхислаш ва даволаш бўйича янги имкониятларни излашда давом этиб келяпти. 

«Миллий палата мамлакатимиз Соғлиқни сақлаш тизимини яхшилашга йўналтирилган ҳамкорлик учун очиқ, — деб таъкидлади мазкур давлат тизими раҳбари Ровшан Изамов. — Ўзбекистонда юқори самарали in vitro ташхислашнинг ривожланиши учун янги лойиҳаларни жорий этишдан ташқари юртимиз мутахассисларининг малакасини ошириш жуда муҳим деб ҳисоблайман».

Томонлар ташхислашда юқори самарали технологияларни жорий этиш, шу жумладан, Соғлиқни сақлаш тизимининг ўсиб бораётган харажатларини қисқартириш имкониятларини муҳокама этдилар. Бугун Соғлиқни сақлаш тизимининг қимматлашиб боришида хроник касалликлар, шунингдек, аҳоли орасида ёши улуғлар сонининг ошиб бориши катта роль ўйнайди. Тажрибада кўринишича, касалликни эрта аниқлашда ёрдам берадиган in vitro ташхислаш даволаш натижаларини яхшилашга ҳам таъсир ўтказади, демак, харажатларнинг камайишига ҳам.

Аниқ мисол тариқасида Альцгеймер биокамераларига тестни келтириш мумкин. Унинг натижасида бемор нурланмайди. Яъни in vitro ташхислаш бемор учун кераксиз бўлган ётқизиб даволаш, унга ҳеч қанақанги натижа бермайдиган бесамара муолажаларнинг олдини олишга ёрдам беради. Масалан, антибиотиклардан таъсирланувчанликка тест жуда талабгор саналади.

Музокаралар давомида томонлар касалликни ташхислаш, жумладан одамнинг иммунитет танқислиги вируси (ВИЧ) ва туберкулезни молекуляр ташхислаш, ҳамда лаборатория инфратузилмасини оптималлаштириш каби йўналишларда келгусидаги ҳамкорликни ишлаб чиқиш бўйича келишувга эришди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг