Валюта курслари 29/11/2024
$1 – 12865.05
UZS – 0.13%
€1 – 13550.76
UZS – 0.28%
₽1 – 116.73
UZS – -2.78%
Қидириш
Ўзбекистон 20/11/2021 Миллий марказ: Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги мажбуриятларни бажаришга доир энг мақбул тажрибалар ўрганилмоқда
Миллий марказ: Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги мажбуриятларни бажаришга доир энг мақбул тажрибалар ўрганилмоқда

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари соҳасидаги 80 дан зиёд асосий халқаро ҳужжатга қўшилган ва бу борадаги халқаро мажбуриятларини изчил бажариб келмоқда. Ушбу жараён қандай ташкил этилган ва айни соҳадаги фаолият самарадорлиги нималарга боғлиқ?

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази томонидан 2021 йил 19-21 ноябрь кунлари ташкил этилган тренинг айни мавзудаги масалалар таҳлилига бағишланган. Тренингда Миллий марказ, Бош прокуратура, Олий суд, Давлат статистика қўмитаси, юридик йўналишдаги олий ўқув юртлари мутахассислари иштирок этмоқда.

БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссар бошқармасининг Инсон ҳуқуқлари ва шартномавий механизмлар фаолиятини таъминлаш бўйича департаменти раҳбари Маҳаман Сиссе-Гуро кириш сўзи билан иштирок этди. Унинг таъкидлашича, кейинги даврда Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини таъминлаш ва айни соҳадаги халқаро мажбуриятларни бажариш борасида ижобий натижаларга эришилган ва Ўзбекистон олдида ишлар турганини таъқидлади. Ушбу жараёнда фуқаролик жамият институтларнинг роли ошириш ва жалб қилиш энг муҳим вазифалардан биридир. Ўзбекистон Республикаси Президентининг БМТ инсон ҳуқуқлари Кенгашининг 46-сессиясида илгари сурилган Қийноқларга қарши конвенцияга Факультатив протоколни ратификация қилиш тўғрисидаги ташаббусларини амалга ошириш алоҳида аҳамиятга эганлиги таъқидлаб ўтилди. 

БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссар бошқармасининг Марказий Осиё бўйича минтақавий бўлинмаси кўмагида онлайн ва офлайн шаклда ташкил этилган мазкур тренингда халқаро спикерлар иштирок этмоқда. БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссар бошқармасининг Инсон ҳуқуқлари бўйича маслаҳатчиси Наталья Олийник (Женева), БМТ Тараққиёт дастурининг Инсон ҳуқуқлари ва ижтимоий ҳимоя бўйича катта эксперти Салман Асиф, БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссар бошқармасининг Марказий Осиё бўйича минтақавий бўлинмаси инсон ҳуқуқлари бўйича маслаҳатачиси  Артур Яцевич шулар жумласидандир. 

Тадбирда дастлаб Миллий марказ вакилларининг тақдимотлари тингланди. Ушбу тақдимотларда Ўзбекистон ратификация қилган инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро ҳужжатларда белгиланган мажбуриятларни бажариш йўлида амалга оширилаётган изчил чора-тадбирлар самараларини ҳисобга олган ҳолда, миллий маърузалар тайёрланаётгани таъкидланди. Бунда Миллий марказ асосий мувофиқлаштирувчи ташкилот эканига эътибор қаратилди.

Миллий маърузаларни  тайёрлаш жараёнларига барча манфаатдор томонлар жалб этилмоқда. Бу ўринда, албатта, вазирликлар ва давлат ташкилотлари, илмий-тадқиқот муассасалари, хусусий сектор, фуқаролик жамияти институтлари вакилларининг дахлдорлиги ҳақида сўз бормоқда.

Чунки миллий маърузаларни тайёрлашда қамровни шундай кенг олиш биринчи навбатда холисликни таъминлайди. Энг муҳими, бу билан Янги Ўзбекистонни демократик ривожлантириш жараёнларининг барча босқич ва соҳаларида инсон ҳуқуқларига амал қилиниши борасида тадрижий асосда амалий натижалар қўлга киритлаётгани яққол кўринади.

Уч кунлик тренингдан кўзланган мақсад мамлакатимиз ратификация қилган халқаро ҳужжатлар доирасидаги мажбуриятларни амалга ошириш борасида тегишли тузилмаларнинг салоҳиятини оширишдан иборатдир. Қолаверса, бу борадаги энг мақбул миллий амалиёт ва халқаро тажрибани атрофлича ўрганиш кўзда тутилган.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг