Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Иқтисод 13/05/2024 МҲТИ мутахассислари супермаркетларда озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг ўзгаришини кўриб чиқди
МҲТИ мутахассислари супермаркетларда озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг ўзгаришини кўриб чиқди

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари 2024-йилнинг май ойида Тошкент шаҳридаги йирик супермаркетларда 21 номдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг ўзгаришини кўриб чиқди.

Мониторинг натижалари 10 хил маҳсулот бўйича минимал нархлар ўтган ойдагига нисбатан пасайганлигини кўрсатди*. Шундай қилиб, бодрингнинг нархи 49,0 фоиз, сариқ пиёзнинг нархи 24,5 фоиз, картошканинг нархи 16,9 фоиз, олманинг нархи 16,7 фоиз, карамнинг нархи 14,6 фоиз, тухумнинг нархи 11,7 фоиз, қизил сабзининг нархи

8,3 фоиз, помидорнинг нархи 6,3 фоиз, товуқ гўштининг (филе) нархи 4,9 фоиз, шакарнинг нархи 3,6 фоиз пасайган.

6 номдаги маҳсулотларнинг энг паст нархи ўзгаришсиз қолган. Булар: гуруч, гречка, макарон, сут, маргарин, кунгабоқар ёғи.

5 номдаги маҳсулотлар нархи ошган. Нархининг ошиши бўйича банан етакчи бўлди. Банан нархининг қисқа муддатли ўсиши вақтинчалик бозор омиллари, талаб ва таклифнинг ўзгариши билан боғлиқ.

*таҳлил 4-апрель ва 2-май кунлари ўтказилган мониторинг маълумотлари асосида қилинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг