Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Иқтисод 16/02/2024 МҲТИ мутахассислари 2024-йилнинг январь ойида Тошкент шаҳрида уй-жой учун таклиф этилган ижара нархларини таҳлил қилди
МҲТИ мутахассислари 2024-йилнинг январь ойида Тошкент шаҳрида уй-жой учун таклиф этилган ижара нархларини таҳлил қилди

2024-йилнинг январь ойида 2023-йилнинг декабрь ойидагига нисбатан Тошкент шаҳрида ўртача таъмирланган хонадонларнинг ижара нархларида ўртача 0,2% тушиш ҳамда тўлиқ таъмирланган уй-жойларнинг ижара нархларида 0,5% ўсиш кузатилди.

Ўртача таъмирланган 1 хонали хонадонлар учун таклиф этилган ижара нархлари 2023-йилнинг декабрь ойидагига нисбатан ўртача 1,2% га пасайиб, 395 АҚШ долларини, 2 хонали хонадонларнинг ижара нархлари эса 0,2% га арзонлаб
(442 доларни) ташкил этган, лекин шундай 3 хонали уйларнинг ижара нархлари 0,1%га (516 доллар) ҳамда 4 хонали уйларнинг ўртача ижара нархлари 0,4% га (597 доллар) ошган.

Маълумот учун: 2023-йилнинг ноябрь ойидан 2024-йилнинг январь ойигача ўртача таъмирланган 1 ва 2 хонали уйлар учун ўртача ижара нархлари мос равишда 1,5% (401 доллардан 395 долларга) ва 2,2%га (452 доллардан 442 долларга) тушиб келмоқда.
Январь ойида тўлиқ таъмирланган 1 хонали уйлар учун ўртача ижара нархлари 0.16%га қимматлаб, 477 долларни ташкил этган бўлса, бу кўрсаткич 2 хонали уйлар учун 0.2%га (654 доллар), 3 хонали уйлар учун 1% (791 доллар) ҳамда 4 хонали уйлар учун 0.6% (915 доллар) ни ташкил этган.

Ижара нархлари тўғрисидаги маълумотлар olx.uz платформасидан веб скрепинг (web scraping) усулида тўпланди. Бунда 2023-йилнинг декабрь ойи учун 41.4 минг ва 2024-йилнинг январь ойи чун 52.3 мингта маълумотдан фойдаланилди. Иккала давр учун ҳам таҳлил нархлар чегарасининг юқори ва пастки 5% лик квантиллари чиқариб ташлангандан кейин амалга оширилган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг