Валюта курслари 15/11/2024
$1 – 12800.13
UZS – -0.06%
€1 – 13467.02
UZS – -1.07%
₽1 – 129.02
UZS – -0.87%
Қидириш
Иқтисод 22/10/2023 МҲТИ: 8 хил маҳсулот бўйича минимал нархлар ўтган ойдагига нисбатан пасайган
МҲТИ: 8 хил маҳсулот бўйича минимал нархлар ўтган ойдагига нисбатан пасайган

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари 2023-йилнинг октябрь ойида Тошкент шаҳридаги йирик супермаркетларда 21 номдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг ўзгаришини кўриб чиқди.

Мониторинг натижалари 8 хил маҳсулот бўйича минимал нархлар ўтган ойдагига нисбатан пасайганлигини кўрсатди*. 

Шундай қилиб, оқ карамнинг нархи 61,5 фоиз, олманинг нархи 15,4 фоиз, сариқ пиёзнинг нархи 10,3 фоиз, макароннинг нархи 4,7 фоиз, мол гўштининг (филе) нархи 4,6 фоиз, ўсимлик мойининг нархи 3,1 фоиз, лимоннинг нархи 1,6 фоиз, бодрингнинг нархи 1,3 фоиз пасайган.

Гуруч, шакар ва маргариннинг энг паст нархлари ўзгаришсиз қолган.

10 номдаги маҳсулот нархлари ошган. Нархининг ошиши бўйича помидор етакчи бўлди. Унинг энг паст нархи 5950 сўмдан 9990 сўмга кўтарилди. Банан ва сут нархи ҳам сезиларли даражада ошган: уларнинг нархи мос равишда 3000 сўмга ва 2110 сўмга ошган.

*таҳлил 7-сентябрь ва 12-октябрь кунлари ўтказилган мониторинг маълумотлари асосида қилинди.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг