Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Иқтисод 25/02/2023 Мева ва ёнғоқларнинг 2017-2022 йиллар оралиғидаги экспорт динамикаси
Мева ва ёнғоқларнинг 2017-2022 йиллар оралиғидаги экспорт динамикаси

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти (ПМТИ) экспертлари мева ва ёнғоқларнинг 2017-2022 йиллар оралиғидаги экспорт динамикасини таҳлил қилди.

Таҳлил натижалари 2017-2022 йилларда мева ва ёнғоқлар экспорти қиймати (ТИФ ТН 08) 1,5 баробар ошганлигини кўрсатди, яъни 2017 йилда экспорт ҳажми 417,2 миллион АҚШ долларини, 2022 йилда эса 618,6 миллион АҚШ долларини ташкил этган.

Айниқса, тарвуз (152,2 маротаба), олча (58,3 маротаба), қулупнай (52,7 маротаба), анжир (41,4 маротаба) ва қуритилган олма (15,1 маротаба) экспорти жуда тез суръатлар билан ўсган.

2022 йилда мева ва ёнғоқлар экспорти таркибида сархил узум энг катта улуш (31,7%) га эга бўлган. Иккинчи ўринни майиз (13,6%), учинчи ўринни шафтоли (11,0%) эгаллаган. Ундан кейинги ўринларни хурмо (8,4%), гилос (5,4%), олхўри (5,0%), қовун (3,1%), тарвуз (2,9%), ёнғоқ (1,8%) каби маҳсулотлар эгаллайди.

2017-2022 йилларда мева ва ёнғоқлар экспорти географияси Бельгия, Жазоир, Мексика, Бразилия, Словакия каби яна 18 та мамлакатга кенгайди.

Анъанавий экспорт бозорлари бешталигини Россия (361,3 миллион АҚШ доллари), Қозоғистон (118,4 миллион АҚШ доллари), Қирғизистон (26,4 миллион АҚШ доллари), Хитой (19,2 миллион АҚШ доллари) ва Туркия (13,6 миллион АҚШ доллари) ташкил этади.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг