Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Ўзбекистон 21/01/2016 Меҳнат муҳофазасининг ҳуқуқий асоси
Меҳнат муҳофазасининг ҳуқуқий асоси
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Сир эмаски, қонун ижодкорлиги доимий изланишларга асосланган серқирра фаолиятдир. Бу жараёнда янги қонунни қабул қилгандан кўра амалда қўлланиб келинаётган ҳужжатга давр талабларидан келиб чиқиб маълум ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш депутатлардан катта масъулият ва ишчанликни талаб этади.

Хусусан, фракциямиз томонидан биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан маъқулланган «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонуннинг янги таҳрирдаги лойиҳасини олайлик.

Таъкидлаш жоизки, амалдаги қонун қабул қилинганидан буён орадан 22 йилдан зиёд вақт ўтди. Шу муддат давомида меҳнатни муҳофаза қилиш масалаларини тартибга солувчи, соҳада замонавий талабларни белгиловчи кўплаб норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди. Янги таҳрирдаги қонуннинг мақсади қонун нормаларини янги қабул қилинган қонунлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига мувофиқлаштириш, ташкилотларда иш берувчи ҳамда ходимлар меҳнатини муҳофаза қилишнинг талабларини бажариш бўйича мусъулиятини ошириш, махсус ваколатли ва бошқа давлат бошқаруви органларининг меҳнат шароитлари ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш юзасидан тегишли назоратни таъминлаш борасидаги вазифаларини белгилашдан иборатдир.

Моҳиятан олиб қараганда, янги таҳрирдаги қонун лойиҳаси O`zLiDePнинг дастурий мақсад ва вазифаларига ҳамоҳангдир. Қайси маънодаки, кейинги йилларда мамлакатимизда иқтисодиётни эркинлаштириш, бошқарувнинг бозор механизмларини жорий этиш, қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантириш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда. Бунинг натижасида, айниқса, хусусий секторда иш беувчиларнинг сони сезиларли даражада кўпайди. Рақамлар тили билан гапирганда, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг мамлакат ялпи ички маҳсулотидаги улуши 56 фоиздан зиёдни ташкил этди ва ҳозирги вақтда бу соҳада аҳолининг 77 фоизидан зиёди меҳнат қилмоқда.

Шундай экан, партиямиз электоратини асосан иш берувчи бўлган тадбиркор ва фермерлар ташкил этиши ҳисобга олинса, «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги амалдаги қонунни маромига етказиб қабул қилишдан барчамиз бирдек манфаатдормиз. Яъни, янги таҳрирдаги қонун иш берувчининг ҳам, ташкилотлар ходимларининг ҳам меҳнатини муҳофаза қилиш талабларини бажариш борасидаги масъулиятини кучайтиради.

Мухтасар айтганда, мазкур қонун мамлакатимизда муносиб меҳнат шароитлари яратиш, меҳнатнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг мантиқий давомидир.

Шуҳрат ШАРАФУТДИНОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги

O`zLiDeP фракцияси аъзоси

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг