Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Суҳбат давомида жорий йилнинг апрел ойида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган МДҲ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги мажлисига тайёргарлик кўришнинг амалий масалалари муҳокама қилинди.
Учрашувда Ҳамдўстлик доирасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш, Ўзбекистонда МДҲ тармоқ органларининг бошқа тадбирларини ўтказиш жадвали борасида ҳам фикр алмашилди.
Шу куннинг ўзида МДҲ Ижроқўми делегациясининг Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги, бошқа вазирлик ва идоралар вакиллари билан учрашуви бўлиб ўтди ва унда юқорида қайд этилган Ҳамдўстлик ТИВК мажлисига тайёргарлик кўришга оид масалалар кўриб чиқилди.