МБ Бошқаруви қайта молиялаш ставкасини йиллик 14 фоиз миқдорида ўзгаришсиз қолдирди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) --
Марказий банк Бошқаруви 2018 йил 28 апрелдаги йиғилишда кайта молиялаш ставкасини, иқтисодиётдаги мавжуд ва кутилаётган ўзгаришлардан келиб чиқиб, йиллик 14 фоиз миқдорида ўзгаришсиз қолдиришга қарор қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Марказий банк Матбуот хизмати хабар қилади.
Истеъмол нархлари ўсиш суръатларининг секинлашишига қарамасдан, инфляция даражасини 2018 йил учун прогноз кўрсаткичлари доирасида бўлишини таъминлаш бўйича хатарлар сақланиб колмоқда.