Валюта курслари 25/09/2024
$1 – 12754.83
UZS – 0.06%
€1 – 14202.50
UZS – 0.31%
₽1 – 137.21
UZS – -0.04%
Қидириш
Ўзбекистон 22/05/2017 Математика фани бўйича “Inha Tashkent Math Challenge” Олимпиадаси ғолиблари аниқланди
Математика фани бўйича “Inha Tashkent Math Challenge” Олимпиадаси ғолиблари аниқланди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Тошкент шаҳридаги Инҳа университети (IUT) томонидан пойтахтимиздаги академик лицей ва касб-ҳунар коллежларининг биринчи босқич ўқувчилари ўртасида ташкил этилган математика фани бўйича “Inha Tashkent Math Challenge” Олимпиадаси ғолиблари аниқланди.

Мазкур Олимпиаданинг асосий мақсади - академик лицей ва касб-ҳунар коллежларининг биринчи босқич ўқувчилари орасидан иқтидорли ва фаолларини аниқлаш, ҳамда математика фанини ўрганиш қизиқарли ва фойдали бўлишини кўрсатиш эди.

Олимпиада икки босқичда ўтди. Биринчи босқичда 2017 йилнинг 27 апрелидан 15 майга қадар Тошкентдаги академик лицей ва касб-ҳунар коллежларининг биринчи босқич ўқувчилари математика фанидан ўтказиладиган “Inha Tashkent Math Challenge” олимпиадасига рўйхатдан ўтдилар.

Рўйхатдан ўтган дастлабки 200 нафар ўғил-қизлар 2017 йилнинг 21 май куни Тошкент шаҳридаги Инҳа университети биносида ўтказиладиган Олимпиадага таклиф қилиндилар. Улар 90 дақиқа давомида 20 та саволга жавоб беришлари керак эди. Қайд этиш лозимки, Олимпиадада 160 нафар йигит-қизлар қатнашди.

Олимпиада якунларига кўра Сарвар Шарафбоев 100 балл тўплаган ҳолда биринчи ўринни эгаллади. Иккинчи ўринни Расулбек Озодов ва Суҳроб Юсуповлар эгаллашди. Фахрли учинчи ўрин эса Виолетта Симга насиб қилди.

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети Ректори Сарвар Бабаходжаев Олимпиаданинг ғолиб ва совриндорларини қутлади.

Қайд этамиз, Сарвар Шарафбоев Тошкент шаҳридаги Инҳа университети қошидаги Узлуксиз таълим марказида икки йил давомида (математика, физика ва инглиз тили), Расулбек Озодов ва Суҳроб Юсуповлар – бир йил давомида ҳамда Виолетта Сим – олти ой давомида бепул таълим олиш ҳуқуқини қўлга киритишди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг