Валюта курслари 18/06/2025
$1 – 12668.14
UZS – -0.37%
€1 – 14640.57
UZS – -0.61%
₽1 – 161.15
UZS – -0.37%
Қидириш
Иқтисод 17/06/2025 MasterCard ва Стратегик ислоҳотлар агентлиги нақд пульсиз иқтисодиётни ривожлантиришнинг комплекс режасини ишлаб чиқмоқда

MasterCard ва Стратегик ислоҳотлар агентлиги нақд пульсиз иқтисодиётни ривожлантиришнинг комплекс режасини ишлаб чиқмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Стратегик ислоҳотлар агентлигида Электрон тўловлар улушини ошириш бўйича комплекс чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш доирасида «MasterCard» компанияси вакили С. Попов билан учрашув ўтказилди.

Учрашув давомида С. Попов компания томонидан ушбу ташаббус қўллаб-қувватланиши маълум қилди ҳамда нақдсиз тўловлар улушини ошириш бўйича «MasterCard» компанияси томонидан хорижий давлатларда амалга оширилган ишлар ва Ўзбекистонда қўллаш мумкин бўлган амалиётлар тақдимотини ўтказди.

Хусусан, ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқишда тўлов тизимлари инфратузилмасини ривожлантиришга, янги маҳсулотлар яратишни қўллаб қувватлашга, нақдсиз тўловлар қатнашчиларини рағбатлантиришга ва нақдсиз тўлов бўйича саводхонлик даражасини оширишга эътибор қаратиш тавсия этилди.

Учрашув якунида томонлар ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ҳамда уни амалиётга жорий қилишда ҳамкорлик қилиб боришга келишишди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг