Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 03/05/2019 Машҳур меъмор Хади Теҳроний пойтахтлик архитекторлар учун «Master class» ўтказди
Mashhur me'mor Xadi Tehroniy poytaxtlik arxitektorlar uchun «Master class» o'tkazdi

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Асли эронлик бўлган Хади Теҳроний 30 йиллик тажрибага эга юқори малакали архитектордир.  Дунё аҳли ушбу меъморни Элба дарёси бўйидаги Dockland, Рақсга тушувчи 85  метрлик миноралар, Мюнхендаги  SkyGarden каби ўнлаб ўзига хос ва такрорланмас иншоотлар орқали яхши танийди. Архитектор Германиядан ташқари Дубай, Хитой ва Абу-Дабида қурилган қатор бинолар учун ҳам ўз лойиҳаларини тақдим этган.

Хади Теҳроний тошкентлик архитекторлар билан бўлиб ўтган учрашув ва маҳорат дарси давомида ўз тажрибасидан келиб чиқиб, меъмор ва дизайнерлар учун муҳим бўлган қоидалар ҳақида сўз юритди.

Архитекторнинг фикрича, ҳар қандай мутахассис учун аввало ўз имиджига эга бўлиш муҳим. Меъморий лойиҳалар яратишда эса у жойлашадиган манзилга кўра ёруғлик, иқлим шароитларини инобатга олиш аҳамиятли.

Шунингдек, Хади Теҳроний «RIMC Hotels & Resorts Group» компаниясидаги фаолияти бўйича ҳам маълумот берди.

Тадбир давомида пойтахтимиз архитекторлари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди. Бу учрашув ва маҳорат дарси иштирокчиилар учун янги архитектура лойиҳаларини тайёрлашда аҳамиятли бўлади.

Манба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг