Валюта курслари 02/10/2024
$1 – 12739.99
UZS – 0.19%
€1 – 14256.05
UZS – 0.46%
₽1 – 136.83
UZS – -0.12%
Қидириш
Ўзбекистон 16/02/2019 “Марказий Осиёда ўзаро муштараклик: таҳдидлар ва янги имкониятлар” номли конференцияга 130 га яқин хорижий экспертлар ташриф буюради
“Марказий Осиёда ўзаро муштараклик: таҳдидлар ва янги имкониятлар” номли конференцияга 130 га яқин хорижий экспертлар ташриф буюради

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ташкилий қўмита маълумотларига биноан, 2019-йил 15-феврал ҳолатига кўра 130 га яқин хорижий экспертлар 19-20 феврал кунлари бўлиб ўтадиган “Марказий Осиёда ўзаро муштараклик: таҳдидлар ва янги имкониятлар” мавзусидаги халқаро конференсияда иштирок этишларини тасдиқладилар. Улар 36 та мамлакат, 9 та халқаро ва минтақавий ташкилотлар, 71 та таҳлилий тузилмалар, 18 та давлат ташкилотлари ва парламентлар вакиллари ҳисобланади.

Конференсиянинг ҳамташкилотчиси, Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича минтақавий марказ раҳбари Наталя Герман тадбирда нутқ сўзлаши кутилмоқда.

Форумда, шунингдек, Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Питер Буриан, Жаҳон савдо ташкилоти бош директорининг ўринбосари Алан Вулф, АҚШ ташқи сиёсат кенгаши ҳузуридаги Марказий Осиё ва Кавказ институти раиси Фредерик Старр, Хитой ҳозирги халқаро алоқалар академияси президенти Сзи чжие, Афғонистон савдо ва саноат вазири ўринбосари Камил Сиддиқий ва минтақа муаммосига ихтисослашган бошқа нуфузли экспертлар ва таҳлилчилар иштирок этадилар.

Конференсия пленар ва сексион мажлислар шаклида ўтиши режалаштирилмоқда.

Сексион мажлисларда экспертлар томонидан Марказий Осиёда минтақавий хавфсизлик, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, сув ва экология, энергетика, туризм ва маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорлик масалалари юзасидан фикр алмашилади.

Манбаа: ТИВ расмий сайти.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг