Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 04/04/2019 Марказий Осиё мамлакатларида иқлим ўзгариши масалаларига бағишланган
Markaziy Osiyo mamlakatlarida iqlim o'zgarishi masalalariga bag'ishlangan

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – 3 апрелда, Тошкент шахрида атроф мухитни ҳимоя қилиш масалаларига қаратилган йирик тадбирларидан бири ўз ишини бошлади. Марказий Осиё мамлакатларида иқлим ўзгариши масалаларига бағишланган конференция икки кун давомида, яъни 3-4 апрель кунлари бўлиб ўтади. Мазкур тадбирда иқлим ўзгариши таъсирларига қарши чора-тадбирлар муҳокама қилиниб, бунда иштирокчилар диққатини минтақада мавжуд бўлган устувор масалаларга қаратиш кўзда тутилган.

Конференция очилишида, Жахон Банкининг директори вазифасини бажарувчи Кристалина Георгиева хоним тадбир иштирокчиларига видео-мурожаат билан чиқди. «Бу каби йирик йиғилишлар муҳим ҳаётий аҳамиятга эга бўлиб, улар бизга Марказий Осиё ҳудуди ҳамда дунё миқёсида иқлим таъсирини юмшатиш ва иқлимга мослашиш муаммоларини биргаликда йиғилиб ҳал қилиш учун имкон яратади. Марказий Осиё иқлим ўзгариши таъсирига учраган ҳудудлардан биридир. Буни биз минтақада содир бўлаётган муз эриши, ҳаво харорати кўтарилиши, сув тошқинлари ва кўчкилар мисолида кўришимиз мумкин. Бу омиллар эса ер ҳолатига, экин ҳосилдорлигига ва сув сифатига салбий таъсир кўрсатмоқда. Ва бу албатта, инсонларнинг турмуш шароитларини мушкуллашишига олиб келмоқда. Мана шу сабабли, сизнинг бу соҳада олиб бораётган сайи-ҳаракатларингиз беқиёс аҳамиятга эгадир», - дея таъкидлади Кристалина Георгиева хоним.

Мазкур конференция ишида иқлим ўзгариши соҳасида фаолият юритувчи давлат муассасалари, илмий доиралар, ёшлар, халқаро ва худудий ҳамкорлар, кўптомонлама ривожланиш банклари ва жамоат ташкилотларининг 400 га яқин вакиллари фаоли иштирок этмоқдалар.

«Марказий Осиё минтақаси хозирги вақтда кузатилаётган сезиларли иқлим ўзгариши билан боғлиқ бўлган таъсирларга, ҳамда иқлим ўзгаришининг узоқ муддатли таъсирига учраши мумкин бўлган энг заиф ҳудудлардан бири саналади. Иқлим мониторинги маълумотларига кўра, сўнгги йилларда иқлим ўзгариши билан боғлиқ бўлган салбий ҳолатлар кўлами ошиш ҳолатлари кузатилиб, бу ҳолат сув ресурсларининг тақчиллиги, қурғоқчилик, сел келиши, иссиқлик тўлқинлари, чанг бўронлари ва шу каби бошқа хавфли табиий офатларнинг юзага келишига сабаб бўлмоқда», - дея ўз маърузасида таъкидлади Бахриддин Нишонов.

Мазкур тадбирнинг ташкилотчилари: Орол денгизи ҳавзасида иқлим ўзгаришига мослашиш ва унинг оқибатларини юмшатиш Дастури (CAMP4ASB лойиҳаси), Жахон Банки, Оролни қутқариш халқаро жамғармаси ижроия қўмитаси, Ўзгидромет ва Марказий Осиё минтақавий экологик маркази. Конференция CAMP4ASB лойиҳаси кўмагида Жахон Банки томонидан илгари сурилган Марказий Осиё мамлакатларида иқлим ўзгариши бўйича билим ва ахборот алмашиш ташаббуснинг давоми саналади. Мазкур лойиҳа доирасидаги илк конференция 2018 йилнинг 24-25 январ кунлари Қозоқистоннинг Алмати шахрида ўтказилди.

Марказий Осиё мамлакатларида иқлим ўзгариши масалаларига бағишланган конференция ўз ичига қуйидаги бешта пленар йиғилишни ўз ичига олади: (1) Глобал иқлим сиёсати ва миллий мажбуриятлар; (2) Иқлим ўзгаришининг таъсири ва глобал/минтақавий шароитга мослашиши; (3) Иқлимий хизматлар; (4) Иқлим ўзгариши соҳасидаги технологиялар ва амалиётлар ва (5) Иқлимий молиялаштириш.

«Биз ишонамизки, мазкур конференция натижаларига кўра, иқлим ўзгаришига мослашиш ва унинг салбий таъсирини юмшатишга қаратилган янги дастурларини амалга ошириш бўйича аниқ вазифалар ва ҳамкорлик йўналишлари белгиланади. МОИЎК иқимий ўзгаришларга йўналтирилган янги, самарали технологиялар ва амалиётлар билан бирга, ўзини ижоюий томондан кўрсатган технология ва амалиётларни кенгайтириш ва қайта қўллаш бўйича янги ҳамкорлик ришталарини яратиш учун ижобиф асос яратиб беради. Шу билан бирга, ҳар бир мамлакат ва бутун минтақанинг барча эхтиёжларини акс эттирадиган самарали ва кенг қамровли чора-тадбирлар ишлаб чиқилишига ишонамиз», - деб таъкидлади ўз чиқиши давомида Марказий Осиё минтақавий экологик маркази директори д-р Искандар Абдуллаев.

Шунингдек, доктор Искандар Абдуллаев Марказий Осиёдаги сув ресурсларининг иқлим ўзгаришига нисбатан жуда заиф эканлигини таъкидлаб ўтди. Иқлим ўзгаришларининг сув ресурсларига кўрсатаётган салбий таъсири туфайли қишлоқ хўжалиги ва энергетика тизмида экотизимларнинг сув билан таъминланиши даражаси сезиларли равишда қисқариб бормоқда. Дунё миқёсида ҳаво хароратининг 4° С га кўтарилиши суғориш сувларига бўлган талабнинг тахминан 30% га ошишига олиб келади. Минтақада мавжуд бўлган музликлар майдони XX аср бошидаги кўрсаткичларга нисбатан ўз хажмининг учдан бир қисмига қисқарди. Доктор Абдуллаевнинг сўзларига кўра, ҳаво хароратининг 2° С га кўтирилиши музликлар майдонини 50% га, 4° С гача кўтарилиши натижасида эса, 80% гача қисқартириб юборади.

Оролни қутқариш халқаро жамғармасининг Ижроия Қўмитасининг Раиси Жаноб Гуйзгелди Байжанов сўнгги уч йил давомида жахон ҳамжамияти ўртасида иқлим сиёсати бўйича сезиларли силжиш кузатилганини таъкидлаб ўтди. «Барча мамлакатларда, жумладан бизнинг минтақада ҳам бу борада жадал чоралар кўрилиши зарур. 70 миллиондан ортиқ аҳолиси бўлган Марказий Осиё минтақаси авваллари ҳам иқлим ўзгариши муаммолари билан тўқнаш келган. Заиф экотизимлар, табиий офатларнинг вужудга келиш хавфи, сув ва энергия таъминотидаги номуттаносиблик, иқтисодий ривожланишдаги беқарорлик – бизнинг заиф томонларимизнинг бир нечтасигина ҳолос», - деб якунлади ўз сўзини Оролни қутқариш халқаро жамғармасининг Ижроия Қўмитасининг Раиси Жаноб Гуйзгелди Байжанов.

Очилиш маросимидан сўнг, конференциянинг пленар йиғилиши ўз ишини бошлади. Муҳокамалар натижаларига кўра, иқлим сиёсати бўйича амалий тавсияларни ўз ичига олган «Ҳаракатга чақирув» форматидаги якуний хужжат қабул қилиниши кўзда тутилган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг