Валюта курслари 18/04/2025
$1 – 12964.43
UZS – -0.23%
€1 – 14744.45
UZS – -0.12%
₽1 – 158.28
UZS – 0.38%
Қидириш
Ўзбекистон 17/04/2025 Марказий Осиё – Форс кўрфази ҳамкорлик кенгаши саммитига тайёргарлик кўриш масалалари муҳокама қилинди

Марказий Осиё – Форс кўрфази ҳамкорлик кенгаши саммитига тайёргарлик кўриш масалалари муҳокама қилинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидовнинг Форс кўрфази араб давлатлари Ҳамкорлик кенгаши (ФКАДХК) Бош котиби Жасем Муҳаммад ал-Будайвий билан расмий учрашуви доирасида «Марказий Осиё — Форс кўрфази Ҳамкорлик кенгаши» Саммитига тайёргарлик масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Музокаралар чоғида ушбу муҳим халқаро тадбирнинг Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтиши белгиланганлиги қайд этилди ҳамда унинг ташкил этилиши билан боғлиқ асосий жиҳатлар кўриб чиқилди.

Хусусан, Саммит якуний ҳужжатларини тайёрлаш, барча иштирокчи мамлакатларининг стратегик манфаатларини акс эттирувчи кун тартибини шакллантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Томонлар ушбу Саммитнинг тарихий аҳамиятини таъкидлаб, уни Марказий Осиё давлатлари ва Форс кўрфази мамлакатлари ўртасида кўп қиррали ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқувчи муҳим воқеа сифатида баҳоладилар.

Учрашув икки томонлама манфаатли шерикликни янада мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар соҳаларда қўшма лойиҳаларни амалга оширишга юқори қизиқиш мавжудлигини тасдиқлади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг