Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Молия 20/02/2019 Марказий банкнинг тўлов тизимлари таҳлили
Марказий банкнинг тўлов тизимлари таҳлили

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Республикамизда 2019 йилнинг 1 январь ҳолатига банк ҳисобварақларини масофадан бошқариш тизимларидан фойдаланувчилар жами сони 7 959 107 та бўлиб, шундан юридик шахслар сони 359 770 тани ташкил этган бўлса, жисмоний шахслар сони эса 7 599 337 тани ташкил этди.

2018 йил давомида Марказий банкнинг банклараро тўлов тизими орқали амалга оширилган операциялар суммаси 2017 йилга нисбатан 32 фоизга ортиб, 845,6 трлн. сўмни ташкил қилди.

Марказий банкнинг ҳисоб-китоблар клиринг тизими орқали хизматлар бўйича реал вақт режимида 2017 йил мобайнида 5 181,3 млрд. сўмлик тўловлар амалга оширилган бўлса, 2018 йил мобайнида тўловлар суммаси 2017 йилга нисбатан қарийб 2 баробарга ортиб, 10 154,9 млрд сўмга етди.

Манба: Марказий банк телеграм канали.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг