Марказий банкда Буюк Британия элчиси билан учрашув бўлиб ўтди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Марказий банк раҳбарияти Буюк Британия ва Шимолий Ирландиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Тимоти Смарт билан учрашув ўтказди.
Учрашувда Марказий банк раҳбарияти томонидан сўнгги йилларда банк тизимида амалга оширилган ислоҳотлар натижалари ҳамда молия секторини янада ривожлантириш, аҳоли ҳамда кичик ва ўрта бизнес субъектлари учун банк хизматлари оммабоплигини оширишга қаратилган ташаббуслар ҳақида маълумот берилди.
Учрашув давомида Буюк Британиянинг молиявий муассасалари билан ҳамкорликни янада кенгайтириш йўналишлари муҳокама қилинди, хусусан, банк истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, молиявий саводхонликни ошириш, микромолия секторини ривожлантириш, шунингдек, кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш масалалари кўриб чиқилди.
Томонлар шунингдек, мутахассисларни ўқитиш ҳамда тадқиқот салоҳиятини кучайтириш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйишга тайёр эканликларини билдирдилар.