Валюта курслари 08/11/2024
$1 – 12809.05
UZS – 0.17%
€1 – 13765.89
UZS – 0.09%
₽1 – 130.56
UZS – 0.22%
Қидириш
Молия 28/03/2019 Марказий банк MasterCard Europe билан чора-тадбирлар протоколини имзолади
Марказий банк MasterCard Europe билан чора-тадбирлар протоколини имзолади

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Жорий йилнинг 28 март куни Марказий банкда “MasterCard Europe” вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида томонлар Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз тўловларни ривожлантириш доирасида ўзаро ҳамкорлик, шунингдек, халқаро тўлов карталаридан фойдаланишни таъминлаш мақсадида ҲУМО миллий тўлов тизимининг имкониятларини кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдилар.

Учрашув якунида томонлар Марказий банк ва MasterCard Europe ўртасида чора-тадбирлар протоколини имзоладилар. Ҳужжатда ўзаро алоқаларни ва ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида ҲУМО тўлов тизими тармоғида тўлов воситаларини қабул қилиш соҳаси ва инфратузилмасини ривожлантириш, яратилган тўлов инфратузилмасида MasterCard карталарининг фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг молиявий саводхонлигини ошириш бўйича биргаликда тадбирлар ўткази бориш кўзда тутилган.

Шунингдек, томонлар Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг халқаро ҳисоб-китобларни амалга оширишда MasterCard тўлов воситаларидан фойдаланган ҳолда ҲУМО тўлов карталари имкониятларини кенгайтириш истагини билдирдилар.

Манба: Марказий банкнинг телеграмдаги канали.   

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг