Валюта курслари 30/07/2025
$1 – 12500.01
UZS – -0.11%
€1 – 14471.26
UZS – -0.89%
₽1 – 151.96
UZS – -2.85%
Қидириш
Иқтисод 28/07/2025 Марғилонда Margilan City Mall кўп функцияли мажмуасининг қурилиши бошланди

Марғилонда Margilan City Mall кўп функцияли мажмуасининг қурилиши бошланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Фарғона вилоятининг Марғилон шаҳрида савдо, турар жой ва дам олиш инфратузилмасини ўз ичига олган Margilan City Mall кўп функцияли мажмуасининг қурилишига расман старт берилди.

Лойиҳа доирасидаги биринчи тош қўйиш маросими “Наврўз” маҳаллада бўлиб ўтди. Мазкур ҳудудда “Янги Ўзбекистон” массивида кўп қаватли турар жой биноларининг қурилиши жадал суръатларда давом этмоқда. Тантанали тадбирда Фарғона вилояти ҳокими Ҳайрулло Бозоров, қурилиш соҳаси вакиллари ҳамда ҳурматли оқсоқоллар иштирок этди.

Қиймати 35 миллион АҚШ долларини ташкил этувчи ушбу лойиҳага кўра, замонавий савдо ва кўнгилочар марказ, 12, 14 ва 16 қаватли 11 та кўп қаватли уй, 785 та квартира, автотураргоҳлар, болалар ўйин майдончалари ҳамда кенг атриум барпо этилиши режалаштирилган.

Вилоят ҳокимига қурилиши кўзда тутилган объектлар ва лойиҳани амалга ошириш босқичлари ҳақида батафсил маълумот берилди. Оқсоқоллар томонидан дуо қилинганидан сўнг, Margilan City Mall мажмуасининг қурилиши расман бошланди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг