Валюта курслари 15/11/2024
$1 – 12800.13
UZS – -0.06%
€1 – 13467.02
UZS – -1.07%
₽1 – 129.02
UZS – -0.87%
Қидириш
Ўзбекистон 10/11/2023 «Мақсадларга эришиш учун кучларни бирлаштирамиз» ижтимоий тадбиркорлик ярмаркаси
«Мақсадларга эришиш учун кучларни бирлаштирамиз» ижтимоий тадбиркорлик ярмаркаси

БМТнинг Аҳолишунослик бўйича жамғармаси (ЮНФПА) ва БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя агентилиги вакиллари қишлоқ хўжалиги ва ижтимоий-иқтисодий ҳамкорлик соҳасида ижтимоий тадбиркорлик ва барқарор амалиётларни илгари суриш ташаббусини қўллаб-қувватлаш учун бирлашдилар. Мазкур ўзига хос тадбир ФАО ва ЮНФПА томонидан амалга оширилаётган «Ўзаро ҳамкорлик орқали Ўзбекистон ва Қирғизистоннинг чегараолди ҳудудларини ривожлантириш» қўшма лойиҳаси доирасида ўзаро ёрдам гуруҳлари ва индивидуал бенефициарларнинг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантиришга йўналтирилган. Шунингдек, тадбирнинг мақсади икки мамлакат ўртасида янги қўшма бизнес ғояларни яратишдан иборат.

Эслатиб ўтамиз, «Ўзаро ҳамкорлик орқали Ўзбекистон ва Қирғизистоннинг чегараолди ҳудудларини ривожлантириш» ФАО ва ЮНФПА қўшма лойиҳаси БМТ Бош котибининг Тинчлик Ўрнатиш жамғармаси томонидан молиялаштирилаётган бўлиб, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда бунда Қирғизистон ва Ўзбекистон чегараолди ҳудудларида аёллар ва ёшларнинг имкониятларини кенгайтиришга алоҳида урғу бериш орқали Фарғона водийси бўйлаб ўтувчи чегаранинг иккала томонида яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлашга қаратилган.

Ярмарка барча ташриф буюрувчилар учун очиқ бўлиб, кўргазма майдончаси, таълим семинарлари ва тажриба алмашиш учун маҳорат-мактабларидан иборат. Тадбирининг асосий мақсади – муваффақиятли тадбиркорлар билан ҳамкорлик ўрнатиш орқали ўзаро ёрдам гуруҳлари ва индивидуал бенефициарлар тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга ва барқарорлигини таъминлашга ёрдам кўрсатишдан иборат.

«Ижтимоий тадбиркорлик барқарор тараққиётга эришиш ва ижтимоий тенгсизликни камайтириш учун кучли механизм ҳисобланади», дея қайд этди Ўзбекистондаги ЮНФПА вакили жаноб Ю Ю. «ФАО ва Ижтимоий ҳимоя агентлигидаги ҳамкорларимиз билан биргаликда жамият осойишталиги ва экологик барқарорлик томонга йўналиш олган тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришни мақсад қилганмиз».

Ўзбекистондаги ФАО вакилининг ўринбосари Шерзод Умаров қуйидагиларни таъкидлади: «Биз қишлоқ хўжалигида ижтимоий тадбиркорликни аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифаларига диққат қаратган ҳолда аграр ҳудудларни ривожлантириш асоси сифатида кўриб чиқамиз. Биз аҳолининг ижтимоий муаммоларини ҳал қилишга, ҳамкорликни мустаҳкамлашга ва ижтимоий фойдали мақсадларга эришишга қаратилган бизнес ривожланишини қўллаб-қувватлаймиз».

Тадбир иштирокчилари Ижтимоий ҳимоя агентлиги, ЮНФПА, ФАО, Ўзбекистон Республикаси Оила ва аёллар масалалари қўмитаси, Фуқаролик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш маркази, маҳаллий бошқарув ва ҳокимият органлари, шунингдек Ўзбекистон ва Қирғизистондан ўзаро ёрдам гуруҳлари ва индивидуал бенефициарлар вакилларидан, турли тармоқлардаги тадбиркорлардан, жумладан тармоқ ва йирик савдо нуқталари, тўқимачилик фабрикалари, меҳмонхоналар ва хостеллар, хусусий клиникалар, таълим муассасалари, умумий овқатланиш ва онлайн савдо майдончаларидан ташкил топган. 

Ярмарка дастури ялпи мажлис, ташкилотчилар ва иштирокчилардан тақдимотлар, ижтимоий тадбиркорлик кўргазмаси ҳамда қўшма тадбиркорлик лойиҳаларини режалаштириш учун майдончаларни ўз ичига олади. Тадбир натижалар муҳокамаси ва якуний хулосаларни маълум қилиш билан тугатилади.

Ижтимоий тадбиркорлик ярмаркаси – янада барқарор ва адолатли келажак сари қадамдир. Биз ушбу ташаббус бошқа ташкилотлар ва тадбиркорларни барқарор ривожланиш ва ижтимоий ўзгаришларни қўллаб-қувватлашда фаол иштирок этишга илҳомлантиришига умид қиламиз.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг