Валюта курслари 23/04/2025
$1 – 12878.96
UZS – -0.24%
€1 – 14801.79
UZS – -0.71%
₽1 – 158.39
UZS – -0.85%
Қидириш
Спорт 23/04/2025 «Манчестер Сити» Абдуқодир Ҳусановни ривожланиши учун ижарага бермоқчи

«Манчестер Сити» Абдуқодир Ҳусановни ривожланиши учун ижарага бермоқчи

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Англиянинг «Манчестер Сити» футбол клуби ҳимоячи Абдуқодир Ҳусановни ривожлантириш мақсадида ижарага беришга қарор қилди. Бу ҳақда Thehardtackle нашри хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, клуб раҳбарияти ёш футболчига мунтазам ўйин амалиёти бериш орқали унинг салоҳиятини ривожлантиришни мақсад қилган. Ҳусанов жамоа талабларига мослашишга муваффақ бўлган бўлса-да, жамоадаги кучли рақобат унинг майдонда ўзини кўрсатиш имкониятини чеклади.

Ҳозирга қадар у «Сити» сафида тўққизта учрашувда иштирок этган ва сўнгги беш учрашувда захирада қолган. Шу сабабдан мураббийлар штаби уни вақтинча ижарага бериш орқали унинг ўйин амалиётини таъминлашга қарор қилган.

Шу билан бирга, клуб Ҳусановни узоқ муддатли стратегиянинг муҳим қисми сифатида кўришда давом этмоқда ва уни тўлиқ тарк этиш ниятида эмас.

Маълумотларга кўра, ёш ҳимоячига Англия Премьер-лигасининг бир қатор клублари ва Европанинг етакчи чемпионатларидан қизиқиш билдирилмоқда. Улар Ҳусановни ўз жамоаларининг асосий ўйинчиси сифатида кўришмоқда.

#Аюдуқодир Ҳусанов  
Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг