Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Иқтисод 28/07/2016 “MAN” сентябрь ойидан бошлаб юк машиналари учун кабиналар чиқара бошлайди
“MAN” сентябрь ойидан бошлаб юк машиналари учун кабиналар чиқара бошлайди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг сентябрь ойидан бошлаб Самарқанд вилоятидаги “JV MAN Auto Uzbekistan” корхонаси юк машиналари учун кабиналар чиқара бошлаши ҳақида маълум қилди.

2009-йилда “Ўзавтосаноат” акциядорлик компанияси ҳамда Германиянинг дунёга машҳур “Man Truck&Bus Group” компанияси ҳамкорлигида “JV Man Auto Uzbekistan” қўшма корхонаси ташкил этилиши билан юртимизда оғир юк кўтарадиган “MAN” автомобилларини ишлаб чиқариш ва уларга техник хизмат кўрсатиш йўлга қўйилди. Бугунги кунда мазкур корхонада тўлиқ вазни 16 тоннадан ортиқ бўлган юк автомобиллари ва махсус транспорт воситалари ишлаб чиқарилмоқда.

Кабина ишлаб чиқариш жараёни пайвандлаш, бўяш ва йиғиш циклида амалга оширилади. Кабинанинг металл панеллари Хитойдаги “SINOTRUK IMPORT&EXPORT CO LTD” компанияси томонидан етказиб берилади ва корхонада пайвандланади. Сўнгра Самарқанд автомобиль заводи бўяш цехи базасида емирилишга қарши қатлам сурилиб, бўялади. Бўялган кабиналар “JV Man Auto Uzbekistan” қўшма корхонасига келтирилиб, ички ва ташқи жиҳозларини ўрнатиш каби сўнгги йиғув ишлари бажарилади.

Мазкур лойиҳани амалга ошириш билан корхонада 50 дан ортиқ янги иш ўрни яратилди. Бу иш жойларида асосан автомобилсозлик йўналишидаги касб-ҳунар коллежларини битирган ёшлар меҳнат қилмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг