Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2018 йилнинг январь-декабрь ойлари республика ташқарисидан келиб тушган пул ўтказмалари ҳажмининг номинал ўсиш суръати 64,6%ни ташкил этди.
Унинг аҳоли умумий даромадлари таркибидаги улуши ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3,0% пунктга ошди. Қайд этилишича, ушбу даромадларнинг бундай сезиларли ўзгариши аҳоли умумий даромадлари номинал қийматини 7,3%га ўсишини таъминлаб берган.
Хориждан пул ўтказмаларининг асосий қисми Хоразм (23,2%), Самарқанд (19,3%) ва Андижон (19%) вилоятлари ҳиссасига тўғри келган. Уларнинг энг ками Навоий (5,1%), Тошкент (5,4%) ва Жиззах (6,2%) вилоятларига юборилган.