Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 07/07/2018 Малайзиядаги ўзбек талабаларини Ўзбекистонда бизнес очиш қизиқтирди
Малайзиядаги ўзбек талабаларини Ўзбекистонда бизнес очиш қизиқтирди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Онлайн мулоқотда Малайзияда туриб иштирок этаётган ёшларимиз, Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ва унинг асосида ишлаб чиқилган “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурининг иқтисодиётни ривожлантиришга тааллуқли қисмида илғор қарашлар кўплиги хусусида фикр юритишди.

Жумладан, инновацион лойиҳаларни молиялаштириш учун венчур фондлар имкониятларини жалб қилиш кўзда тутилаётгани, инвесторлар учун солиқ тизими аниқ ва тушунарли бўлишига алоҳида эътибор қаратилаётгани талабалар томонидан қўллаб-қувватланди. Малайзияда таҳсил олаётган ўзбек талабаларининг таъкидлашича, бу каби ўзгаришлар ва янгиланишлар яқин келажакда мамлакатимизни дунёдаги энг инвестицион жозибадор давлатлардан бирига айлантириши шубҳасиз.

Малайзиядаги ўзбекистонлик талабалар назарий дарсларда ўрганаётган қарашларининг бугун Ўзбекистонда амалиётга татбиқ этилаётганидан жуда мамнун эканликларини билдиришди. Бундай ислоҳотларнинг бошида кучли лидер, прагматик раҳбар турганини алоҳида эътироф этишди.

Онлайн мулоқотда Президентимиз раислигида 4 июль куни ёшлар билан манзилли ва тизимли ишлаш, улар учун муносиб шароитлар яратиш, бандлигини таъминлаш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши белгилаб берилган вазифалар хусусида ҳам тўхталиб ўтилди.

Онлайн мулоқот давомида Малайзиядаги ўзбекистонлик талабалар ўзларини қизиқтирган саволларни ўртага ташлаш имкониятга ҳам эга бўлишди. Хусусан, уларни айни вақтда мамлакатимизда қайси соҳа мутахассисларига кўпроқ эҳтиёж сезилаётгани, ўқишни тугатиб, мамлакатимизга қайтганидан кейин ўз соҳалари бўйича ишга жойлашиш масаласи, дипломларини нострификация қилиш ҳамда бизнес очиш масалаларидаги саволлар кўпроқ қизиқтираётгани кўзга ташланди. Уларнинг саволларига видеоконференцияда ташриф буюрган вазирлик ва идоралар вакиллари батафсил жавоб қайтаришди.

Учрашувда Малайзияда таҳсил олаётган ёшлар орасида ЎзЛиДеП фаолларининг борлиги алоҳида таъкидланиб, бу у ердаги юртимиз ёшлари билан доимий алоқани мустаҳкамлашда муҳим омил эканлиги эътироф этилди.

Тадбир якунида бундай амалий мулоқотларни мунтазам ва кўпроқ ўтказиб туришга келишиб олинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг