Валюта курслари 12/03/2025
$1 – 12931.94
UZS – -0.06%
€1 – 14107.45
UZS – 0.37%
₽1 – 150.18
UZS – 3.13%
Қидириш
Туризм 03/03/2025 Малайзия ва Индонезиядан “Умра плюс” туристик дастури асосида сайёҳларни жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди

Малайзия ва Индонезиядан “Умра плюс” туристик дастури асосида сайёҳларни жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Туризм қўмитасида Малайзия ва Индонезиядан “Умра плюс” асосида ва зиёрат туризми йўналишида сайёҳларни жалб қилаётган туроператорлар ҳамда вазирлик ва идоралар вакиллари билан учрашув ўтказилди.

Давлатимиз Раҳбари томонларидан 2025-2026 йиллар Малайзия Федерацияси ва Индонезия Республикасидан “зиёрат туризми” йўналишида сайёҳлар оқимини ошириш юзасидан берилган топшириқларини ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилган учрашувда туристик компанияларни жалб қилган ҳолда “Умра плюс” туристик дастури ва турпакетларини ишлаб чиқиш масалалари муҳокама қилинди.

Иқтисодий асослар орқали Куала Лумпур-Самарқанд-Жидда-Куала Лумпур, Жакарта-Самарқанд-Жидда-Жакарта, Куала Лумпур-Бухоро-Жидда-Куала Лумпур, Жакарта-Бухоро-Жидда-Жакарта йўналишларида саёҳатларни ташкил этиш бўйича келишувларга эришилди.

Шунингдек, Самарқанд ва Бухоро вилоятлари ҳокимликлари, Маданий мерос агентлиги, “Uzbekistan Airports” АЖ, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Мусулмонлар идораси ва Дин ишлари қўмитаси билан биргаликда “Умра плюс” маршрути бўйлаб аэропортлар, вокзаллар, зиёрат жойлари ва маданий мерос объектлари, меҳмонхона ва умумий овқатланиш объектларда зиёратчилар учун барча зарур шароитлар яратиш борасида чора-тадбирлар амалга ошириш юзасидан асосли таклифлар ишлаб чиқилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг