Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 11/03/2019 Мактабнинг кийим алмаштириш хонасида кузатув камералари борлиги аниқланди
Мактабнинг кийим алмаштириш хонасида кузатув камералари борлиги аниқланди

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри, Юнусобод туманидаги 5-сонли умумий ўрта таълим мактабининг жисмоний тарбия кийим алмаштириш хонасида кузатув камералари ўрнатилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Халқ таълими вазирининг Назорат-ҳуқуқий хизмати 2019 йилнинг 7 март куни мазкур ҳолатни ўрганиб чиқиши натижасида 5-сонли умумий ўрта таълим мактаби спорт залининг ўғил ва қиз болалар кийим алмаштириш хоналарида кузатув камералари ўрнатилгани аниқланди.

Текширув натижасига кўра, кийим алмаштириш хоналаридаги камералар демонтаж этилди ва бу каби ҳолатларни олдини олиш борасида барча мактаб раҳбариятига тегишли кўрсатмалар берилди.

Манба: Халқ таълими вазирлиги Матбуот хизмати.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг