Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Чоннам университети ўзининг юқори сифатли таълими, ўқитувчилар таркиби, ривожланган инфратузилмаси ва фаол илмий-тадқиқот ишлари билан машҳур.
Ўзбекистон Республикасининг Корея Республикасидаги элчихонаси кўмагида Ўзбекистон Мактабгача таълим вазирлигида Чоннам университети делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар беради Мактабгача таълим вазирлиги матбуот хизмати.
Учрашув доирасида томонлар мактабгача таълим соҳасидаги ҳамкорликнинг долзарб жиҳатларини муҳокама қилишди. Мазкур масалалар бўйича Мактабгача таълим вазирлиги ҳамда Чоннам университети ўзаро тажриба алмашишади.