Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 09/01/2018 Мактабгача таълим вазирлигида Чоннам университети делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди
Мактабгача таълим вазирлигида Чоннам университети делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Мактабгача таълим вазирлигининг асосий ҳамкорларидан бири Жанубий Кореянинг Чоннам миллий университети (Chonnam National University) ҳисобланади.

Чоннам университети ўзининг юқори сифатли таълими, ўқитувчилар таркиби, ривожланган инфратузилмаси ва фаол илмий-тадқиқот ишлари билан машҳур.

Ўзбекистон Республикасининг Корея Республикасидаги элчихонаси кўмагида Ўзбекистон Мактабгача таълим вазирлигида Чоннам университети делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар беради Мактабгача таълим вазирлиги матбуот хизмати.

Учрашув доирасида томонлар мактабгача таълим соҳасидаги ҳамкорликнинг долзарб жиҳатларини муҳокама қилишди. Мазкур масалалар бўйича Мактабгача таълим вазирлиги ҳамда Чоннам университети ўзаро тажриба алмашишади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг