Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Иқтисод 12/10/2023 Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари 2023-йилнинг январь-август ойларида Ўзбекистон Республикасининг мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини таҳлил қилди.
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари 2023-йилнинг январь-август ойларида Ўзбекистон Республикасининг мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини таҳлил қилди.

2023-йилнинг январь-август ойлари давомида хорижий мамлакатларга умумий қиймати 763,6 миллион АҚШ долларига тенг бўлган 1 246,9 минг тонна мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилинган. Бу эса 2022-йилнинг шу давридагига нисбатан 16,7 фоиз кўп, демакдир.

Мева-сабзавотлар экспортида қиймат жиҳатидан энг катта улушни шафтоли (нектарин) – 8,8 фоиз, гилос – 6,9 фоиз, пиёз – 6,9 фоиз, узум – 6,1 фоиз, майиз – 5,5 фоиз, ўрик – 4,3 фоиз, қовун ва тарвуз – 4,8 фоиз, помидор – 3,3 фоиз эгаллади.

2023-йилнинг январь-август ойларида экспортнинг умумий ҳажмида мева-сабзавотлар улуши 4,6 фоизни ташкил этган.

Россия (42,0 фоиз), Покистон (15,4 фоиз), Қозоғистон (12,1 фоиз), Қирғизистон (8,4 фоиз), Хитой (8,3), Туркия (2,2 фоиз), Беларусь (1,6 фоиз), Афғонистон (1,3 фоиз), Эрон (0,9 фоиз), Ироқ (0,9 фоиз) Ўзбекистон мева-сабзавот маҳсулотларининг асосий экспорт бозорларидир.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг