Валюта курслари 23/12/2024
$1 – 12893.07
UZS – 0.14%
€1 – 13386.87
UZS – -0.15%
₽1 – 125.96
UZS – 0.97%
Қидириш
Иқтисод 17/05/2016 Маҳаллийлаштириш дастури лойиҳаларини амалга оширилишида O‘zLiDeP депутатларининг фаоллиги
Маҳаллийлаштириш дастури лойиҳаларини амалга оширилишида O‘zLiDeP депутатларининг фаоллиги
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Мамлакатимизда амалга оширилаётган Маҳаллийлаштириш дастури ички бозорни сифатли ва импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар билан тўлдириш ҳамда ишлаб чиқарувчилар ўртасида кооперацион алоқаларни ривожлантириш, кичик бизнес ва ҳусусий тадбиркорлик учун янада қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантиришнинг янги даврни бошлаб берди.

Мазкур тамойиллардан келиб чиққан ҳолда O‘zLiDeP ҳам иқтисодиётни либераллаштириш, кўп қиррали иқтисодиётни шакллантириш баробарида ўзимизда мавжуд хомашё асосида замонавий рақобатбардош тайёр маҳсулот буюмларни янада кенг тарзда маҳаллийлаштириш, тармоқлараро саноат кооперациясини кенгайтириш, шу жумладан, уни республикадаги кичик бизнес субъектлари, йирик корхоналар ўртасида кенгайтириш, янги иш ўринларини ташкил этиш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратиб келмоқда. Айниқса, бу жараёнларда партия депутатлик корпусларининг фаол иштироки аҳамиятга молик. Сабаби, партия томонидан илгари сурилаётган тадбиркорлар эркинлигини таъминлаш учун иқтисодий, ташкилий, ҳуқуқий шароит ва кафолатлар яратилиши, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришдаги мавжуд тўсиқларнинг бартараф этиш каби чора-тадбирларини ҳаётга тадбиқ этишда фаол иштирок этмоқдалар.

2016 йил 13 май куни пойтахтимизда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Тошкент шаҳар кенгаши томонидан партия депутатлик корпуслари, тадбиркор ва ишбилармонлар, ҳамкор ташкилот вакиллари иштирокида ўтказилган “Ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш лойиҳаларининг ички бозорни сифатли кенг истеъмол товарлари билан таъминлашдаги ўрни ва бунда кичик бизнеснинг улуши” мавзуидаги давра суҳбатида маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб қувватлаш, саноат тармоқларини модернизациялаш, қулай инвестиция муҳитини яратиш, тизимли равишда Маҳаллийлаштириш дастурининг моҳияти, мақсад ва вазифалари, ушбу соҳада амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирларни тадбиркорлар, лойиҳа ташаббускорлари ва мутасадди ташкилотларга етказиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Тадбирда қайд этилганидек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 11 февралдаги “2015-2019 йилларда тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастури тўғрисида”ги Қарорига асосан Тошкент шаҳрида 2015-2019 йилларда жами 77 та корхона томонидан 155 та маҳаллийлаштириш лойиҳаларини амалга оширилиши белгиланган.

2015 йил таҳилилларига эътибор қаратиладиган бўлса, йил давомида маҳаллийлаштириш дастури доирасида 162 та лойиҳа бўйича импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқарилиб, режа 119,1 фоизга бажарилган. Йил якунига кўра ҳудудий корхоналар томонидан 1399,1 млрд.сўмлик импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқарилган. Маҳсулотлар сотиш ҳажми 1073,9 млрд.сўмни, экспорт ҳажми эса 16,5 млн. АҚШ долларини ташкил этди. Ҳудудий Дастурнинг амалга оширилиши 500 млн. АҚШ доллари миқдорида импорт ҳажмини камайтиришга имкон берди ва энг асосийси 268 та янги ишчи ўрни ташкил этилди.

Тадбирда сўз олган Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи вакилларининг қайд этишича, ўтган йил якунлари бўйича шаҳар миқёсида ишлаб чиқариш ҳажмини камайишига сабаб бўлган 17 та йирик саноат ҳамда чакана савдо, хизматлар, айниқса, пулли хизматлар ҳажмларини камайтирган корхоналарда жорий йилда ижобий кўрсаткичларга эришиш, кичик бизнес улушини янада кўпайтириш бўйича аниқ чоралари белгиланган ва бу бўйича қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, янги маҳсулотларни маҳаллийлаштириш ва саноат кооперациясини ривожлантириш ҳисобига импорт ҳажмини қисқартириш бўйича ишлар давом эттирилиб, Дастурга 159 та янги лойиҳа таклифлари шакллантирилди. Ушбу лойиҳаларни амалга ошириш натижасида йилига ўрта ҳисобда 500 млрд.сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқариш кўзда тутилмоқда.

Тадбирда иштирок этган соҳа вакилларининг таъкидлашича бугунги кунда йирик ва кичик корхоналар ўртасида ўзаро кооперация алоқаларини амалга оширишда Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси доирасида тузилган шартномалар ижроси мониторинги юритиб келинмоқда.

Қайд этилганидек, Дастур мониторингини юритишда аниқланган муаммо ва тўсиқларни бартараф этиш бўйича партия депутатлик корпуслари ва мутасадди идора ҳамда ижрочилар билан мунтазам равишда ишлар амалга ошириб келинмоқда. Жумладан, 2016 йил 1 май ҳолатига кўра партия депутатлик гуруҳлари томонидан 60 дан ортиқ депутатлик сўровлари юборилиб, 10 та масала назорат тартибида ўрганилган. Шунингдек, 14 та мансабдор шахсларнинг гуруҳ мажлисларида ахборотлари тингланиб, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши сессияларида 2 та масала партия гуруҳи ташаббуси билан кўриб чиқилган. Бу сўровлар, мурожаатларнинг аксарияти партия электорати бўлган тадбиркорлар ва ишбилармонларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб қувватлашдан иборат.

Тадбир давомида соҳада амалга оширилаётган ишларни янада ривожлантириш борасида бошланган тизимли демократик ислоҳотларни ва мамлакатни модернизациялашни, иқтисодиётни, энг аввало саноатдаги чуқур таркибий ўзгартиришларни давом эттириш, хусусий мулкчилик, тадбиркорлик ва кичик бизнесни жадал ривожлантириш, экспорт қилувчи корхоналарни қўллаб-қувватлашни кучайтириш, иқтисодиёт тармоқларида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш ҳамда муҳим мақсадли комплекс дастурлари ижросини таъминлаш ва ислоҳотлар жараёнига тўсқинлик қилаётган сабабларни чуқур таҳлил қилиб, 2016 йилги иқтисодий дастури бажарилишини таъминлашда партия депутатлик гуруҳлари томонидан кучли депутатлик назоратини йўлга қўйиш, бу борада мутасадди ташкилотлар раҳбарларининг ҳисоботларини мунтазам эшитиб бориш масалалари юзасидан устувор вазифалар белгилаб олинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг