Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 19/08/2020 Маҳаллий Кенгашлар сессияларида қандай масалалар кўриб чиқилди?
Маҳаллий Кенгашлар сессияларида қандай масалалар кўриб чиқилди?

 

Бугун, 19 август куни халқ депутатлари Тошкент шаҳри ва Қашқадарё вилояти Кенгашларининг видеоконференцалоқа тарзида сессиялари бўлиб ўтди. Уларда Олий Мажлис Сенати Раиси Т.Нарбаева ҳамда парламент юқори палатаси Раиси ўринбосари З.Низамходжаев иштирок этиб, нутқ сўзлади.

 

Таъкидланганидек, Президентимиз раислигида жорий йилнинг 12 август куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида аҳолига кўрсатилаётган тиббий-санитария хизматлари сифатини тубдан яхшилаш борасида масалалар атрофлича муҳокама қилиниб, карантин қоидаларини босқичма-босқич юмшатиш топшириғи берилган эди.

 

Сессияларда мамлакатимизда коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш, пандемия даврида ишлаб чиқаришни давом эттириш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, камбағалликни қисқартириш бўйича самарали ишлар амалга оширилаётгани қайд этилди.

 

Жумладан, ўтган вақт мобайнида мазкур йўналишда давлатимиз раҳбарининг қабул қилинган 20 дан ортиқ фармон ва қарорлар тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш, аҳолининг турмуш тарзини янада яхшилашда муҳим аҳамият касб этмоқда.

 

Сессияларда пандемия шароитида ишлашга ўрганиш, бунинг учун белгиланган карантин қоидаларига қатъий риоя қилиш, олиб борилаётган бу каби ишларда сенатор ва депутатлар ҳам четда турмаслиги зарурлиги таъкидланди.

 

Хусусан, халқ вакили сифатида ўз ҳудудида аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини олиб бориш, бу жараёнга Ёшлар парламенти аъзоларини ҳам жалб этиш кераклиги билдирилди.

 

Бундан ташқари, пандемия даврида аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, бу борада ажратилаётган маблағларнинг сарфланиши, “темир дафтар”ларга киритилиши каби масалалар юзасидан депутатлик назоратини олиб бориш зарурлиги қайд этилди.

 

Шунингдек, соғлиқни сақлаш бошқармалари раҳбарларининг ҳисоботлари эшитилди. Ҳудуддаги коронавирус пандемияси билан боғлиқ умумий вазият, пандемия даврида аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш ҳолати, дезинфекция ишларини амалга ошириш, тиббиёт ходимларини рағбатлантириш муҳокама марказида бўлди.

 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ахборот хизмати.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг