Валюта курслари 02/10/2024
$1 – 12739.99
UZS – 0.19%
€1 – 14256.05
UZS – 0.46%
₽1 – 136.83
UZS – -0.12%
Қидириш
Ўзбекистон 06/02/2019 Магнитогорск шаҳридаги турар-жой биноси портлашида саккиз кишини қутқарган Сурхондарёлик ватандошимиз тақдирланди
Магнитогорск шаҳридаги турар-жой биноси портлашида саккиз кишини қутқарган Сурхондарёлик ватандошимиз тақдирланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) --2019-йилнинг 5-феврал куни Ўзбекистоннинг Екатеринбург шаҳридаги Бош консулхонасида (Россия) мамлакатимиз фуқароси Оламафруз Абдуллаев билан учрашув бўлиб ўтди.

Сурхондарё вилоятида туғилган ҳамюртимиз ўтган йилнинг 31-декабри саҳар маҳалида Магнитогорск шаҳридаги турар-жой биноси портлашидан кейин ёрдамга шошилган биринчи инсонлардан бири бўлиб, қутқарувчилар келгунга қадар ўз ҳаётини хавф остига қўйиб бино қолдиқлари орасидан саккиз кишини қутқаришга муваффақ бўлган эди.

Унинг беғараз ва қаҳрамонона ҳаракати Россия матбуоти томонидан кенг ёритилди ва ватандошимиз жасорати ва ўзгалар қайғусига бефарқ эмаслиги таъкидланди. Бош консулхонадаги учрашувга Россияда вақтинчалик бўлиб турган ҳамюртларимиз, жумладан, олий таълим муассасалари талабалари, шунингдек, Свердловск вилоятидаги ўзбек диаспораси раҳбари Зокир Аллабергенов ҳам таклиф этилди.

Учрашув якунида Оламафруз Абдуллаевга Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири номидан қимматбаҳо совға ва мамлакатимизнинг Екатеринбург шаҳридаги Бош консулхонаси фахрий ёрлиғи топширилди. “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси томонидан унинг 7-февралда учиб кетиши учун Екатеринбург-Тошкент рейсига бепул билет ажратилди.

Манбаа: ТИВ расмий сайти.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг