Жорий йилнинг 3 июнь куни Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасида МАГАТЭ бош директори ўринбосари – ядро энергияси департаменти бошлиғи М.В.Чудаковнинг Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси раиси ўринбосари – Радиация ва ядро хавфсизлиги Департаменти бошлиғи И.Ташкентбаев билан учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувда М.Чудаков атом энергиясидан фойдаланишда хавфсизликни тартибга солиш бўйича инфратузилмани ривожлантириш соҳасида амалга оширилган ишлар билан танишди.
М.Чудаков атом энергиясидан фойдаланишда хавфсизликни тартибга солиш органи - Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг радиация ва ядро хавфсизлигини таъминлаш борасидаги ролини, унинг учун юқори малакали кадрлар тайёрлаш шунингдек, "Ўзатом" агентлиги ва хорижий давлатларнинг шундай органлари билан яқин ҳамкорлик қилиш муҳимлигни такидлаб ўтди.
М.Чудаков самимий қабул учун миннатдорчилик билдириб, МАГАТЭ ядро инфратузилмасини ривожлантиришда Ўзбекистон Республикасига кўмак беришга тайёрлигини маълум қилди.