Валюта курслари 02/10/2024
$1 – 12739.99
UZS – 0.19%
€1 – 14256.05
UZS – 0.46%
₽1 – 136.83
UZS – -0.12%
Қидириш
Ўзбекистон 05/03/2019 Луксембург Ташқи ва Европа ишлари вазири Ўзбекистонга ташриф буюради
Луксембург Ташқи ва Европа ишлари вазири Ўзбекистонга ташриф буюради

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) -- 2019-йилнинг 6-март куни Луксембург Буюк Герсоглигининг Ташқи ва Европа ишлари вазири Жан Асселборн бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюради.

Ташриф дастурига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида музокаралар ўтказилади ва томонларни қизиқтирган барча масалалар бўйича ўзаро муносабатларни кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинади.

Ташриф доирасида Ҳаво қатнови бўйича ўзаро англашув меморандуми имзоланиши режалаштирилган бўлиб, бу хусусан Луксембургнинг “арголух” авиакомпанияси томонидан 2020-йилдан эътиборан Осиё мамлакатларига транзит орқали ташиш учун “Навоий” транспорт марказидан фойдаланиш режалари билан боғлиқдир.

Манба: ТИВ расмий сайти.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг