Мазкур ҳужжатга Ўзбекистон томонидан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ғуломжон Ибрагимов, “Ўзбекнефтгаз” МХК Бошқарув Раиси Алишер Султонов ҳамда Россия томонидан “Лукойл”компаниясининг Вице-президенти Сергей Никифоровлар имзо чекишди.
Қўшимча шартнома «Қандим-Хоузак-Шоди-Қўнғирот» лойиҳасининг иқтисодий кўрсаткичларига бир қатор ўзгартишлар киритади. Эндилик мазкур лойиҳа икки томон учун ҳам янада манфаатли кўриниш олади.