Қандим газни қайта ишлаш заводи биринчи линиясининг қуввати йилига 4.05 млрд. куб метр газни қайта ишлашга мўлжалланган.
Компания шунингдек, вокзал лагери, завод зонаси, автомагистраллар, ташқи электр таъминоти ва сув таъминоти тизимлари, йиғиш тизими ва экспорт газ қувурларини қуриш бўйича ишларни якунлади.
Ҳозирги кунда ГҚЗнинг иккинчи босқичини қуриш бўйича ишлар олиб борилмоқда, унинг якунланиши 2018 йилга мўлжалланган.
Йилига 8,1 млрд. куб метр газ ишлаб чиқаришга мўлжалланган комплекс Қандим гуруҳи захираларидаги ўзида олтингугурт водородини сақлайдигантабиий газдан 7,9 млрд. куб метр тозаланган табиий газни, 134,4 минг тонна барқарор газ конденсатини, шунингдек 212,9 минг тонна грануллашган олтингугуртни қайта ишлаш имкониятини беради.
Эслатиб ўтамиз, “ЛУКОИЛ” компанияси 2004 йилдан бери «Ўзбекнефтгаз» МХК билан биргаликда Қандим лойиҳасини амалга оширмоқда.