Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- “Пахтакор” стадионида футбол бўйича Ўзбекистон Суперкубоги учрашуви бўлиб ўтди. Унда мамлакатимизнинг амалдаги чемпиони – “Локомотив” жамоаси Ўзбекистон Кубоги соҳиби АГМК жамоаси билан баҳс олиб борди.
Кескин курашларга бой ўтган учрашувда “темирйўлчилар” 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, Ўзбекистон Суперкубоги соҳибига айланишди. Бу “Локомотив” учун жамоа тарихидаги иккинчи Суперкубокдир.
Манба: Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси.