Валюта курслари 14/11/2024
$1 – 12808.03
UZS – 0.11%
€1 – 13612.37
UZS – 0.12%
₽1 – 130.15
UZS – -0.44%
Қидириш
Молия 21/07/2016 Лизинг операцияларининг жами портфели 2,63 трлн. сўмни ташкил қилди
Лизинг операцияларининг жами портфели 2,63 трлн. сўмни ташкил қилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг биринчи ярим йиллиги натижаларига кўра, лизинг операцияларининг жами портфели 2,63 трлн. сўмни ташкил қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон лизинг берувчилар ассоциацияси мажлисида маълум қилинди.

Ассоциация маълумотларига кўра, 2016-йилнинг январь-июнь ойларида 24 та банкни ҳам қўшиб ҳисоблаганда, 126 та ташкилот Ўзбекистонда лизинг хизматларини кўрсатди.

Биринчи ярим йилликда лизинг компаниялари 430 млрд. сўмлик 2 мингдан ортиқ янги лизинг битимларини тузишди.

Ҳисобот даврида энг йирик лизинг битимини “Ўзқишлоқмашлизинг” (114,8 млрд. сўм), “Uzbek Leasing International” (28,5 млрд. сўм) ва “Ўзавтосаноатлизинг” (25,2 млрд. сўм) компаниялари тузишди.

Банклар орасида эса “Капиталбанк” АТБ (37,3 млрд. сўм), “Асака” АТБ (20,6 млрд. сўм) ва “Қишлоқ Қурилиш Банк” АТБ (18,9 млрд. сўм) етакчилик қилишди.

Лизингга берилган объектлар орасида қишлоқ хўжалиги техникасининг улуши 2015-йилда 38 фоизни ташкил этди. Лизингга берилиши бўйича иккинчи ўринда технологик ускуналар 27 фоиз, автотранспорт 18 фоиз ва кўчмас мулк 17 фоизни ташкил қилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг