Валюта курслари 31/01/2025
$1 – 12957.01
UZS – -0.09%
€1 – 13485.66
UZS – -0.05%
₽1 – 132.13
UZS – -0.14%
Қидириш
Иқтисод 30/01/2025 Литва Ўзбекистон фуқаролари учун иш визаларини тезлаштириш мақсадида QR-код жорий қилади

Литва Ўзбекистон фуқаролари учун иш визаларини тезлаштириш мақсадида QR-код жорий қилади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Литвада ишчи кучига бўлган талаб юқори, бироқ миграция жараёнларини тартибли ташкил этиш муҳим.

Бу ҳақда Литва Ички ишлар вазири ўринбосари Алисия Шербаите ва Миграция департаменти директори Эвелина Гудзинскайте ўртасида бўлиб ўтган музокарада таъкидланди.

Вильнюс шаҳрида бўлиб ўтган учрашувда, Ўзбекистон фуқароларига ишчи визани тақдим этиш даврини қисқартириш масаласи кўриб чиқилди (ҳозирда 3 ойдан ортиқ).

Миграция агентлиги ва Ташқи ишлар вазирлиги Литвада ишламоқчи бўлган ҳамюртларимизга “QR код” хизматини кўрсатади ва бу орқали Литва томони фуқароларимизга қисқа муддатда иш визасини тақдим қилади. Бу борада тегишли ҳужжат имзоланади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг