Валюта курслари 26/11/2024
$1 – 12814.78
UZS – -0.11%
€1 – 13442.70
UZS – 0.73%
₽1 – 123.50
UZS – -1.13%
Қидириш
Иқтисод 05/07/2022 Лицензия олган 80 та Хусусий бандлик агентлигининг 71 тасида иш фаолияти тўхтатилган, шундан 12 тасига нисбатан жиноят иши очилган
Лицензия олган 80 та Хусусий бандлик агентлигининг 71 тасида иш фаолияти тўхтатилган, шундан 12 тасига нисбатан жиноят иши очилган

2018 йилда Ўзбекистон Республикасининг «Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида»ги қонуни қабул қилинган ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан «Ўзбекистон Республикасидан ташқарида иш излаётган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича фаолиятни лицензиялаш тартиби тўғрисида»ги иизоми тасдиқланган. Ушбу ҳужжатлар орқали фуқароларни хорижга ишга жалб қилиш ваколати хусусий секторга ҳам берилиб, соҳадаги мавжуд монополияга барҳам берилган.

Аммо, соҳани ривожлантириш мақсадида яратилган бу тизим ўзини унчалик оқламади. Хорижда ишлаш истагида бўлган фуқаролар ва хусусий бандлик агентликлари билан боғлиқ муаммолар кўпайди. Афсуски, уларнинг аксарияти фирибгарлик қурбонига айланди.

Бугунги кунда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг хусусий бандлик агентликлари реестридан 114 та юридик шахс рўйхатдан ўтган бўлиб, улардан 80 тасига хорижда ишлаш истагидаги фуқароларни ишга жойлаштириш бўйича фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия берилган.

Ўтган давр мобайнида 71 та хусусий бандлик агентлигининг лицензияси бекор қилинган (шундан 59 таси корхонанинг аризасига мувофиқ, 12 тасига нисбатан жиноят иши очилган). Айни пайтда 3 та шундан, 2 та ХБАнинг лицензияси Жамғармадаги захира маблағларини тўлдирмаганлиги боис суднинг қарорига асосан 6 ой муддатга, 1 та ХБАнинг устидан шикоят тушганлиги сабабли 10 кун муддатга вақтинча тухтатилган. Ҳозирги вақтда лицензияга эга 6 та хусусий бандлик агентлиги фаолият юритмоқда.

Шу билан бирга, 2019 йил ва 2022 йилнинг ўтган даврида хусусий бандлик агентликларининг саъй-ҳаракати натижасида 4 минг нафардан ортиқ фуқаро Россия, Туркия, Литва, Латвия, Польша, Болгария, БAA, Саудия Aрабистони, Беларусь, Хорватия, Япония, Эстония, Қозоғистон, Украина, Исроил, Германия, Греция, Қатар каби давлатларга қонуний тарзда ишга жойлаштирилди.

Юқоридаги ҳолатлардан келиб чиқиб, келгусида хусусий бандлик агентликлари вакиллари томонидан содир этилаётган жиноий ҳаракатларнинг олдини олиш мақсадида 2020 йилда Ўзбекистон Республикасининг «Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонуни қабул қилинди.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг