Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тошкентнинг «Локомотив» жамоаси ярим ҳимоячиси Лазизбек Мирзаев Испанияда фаолиятини давом эттириб, «Леганес» клуби билан шартнома имзолади. Бу ҳақда «Локомотив» матбуот хизмати маълум қилди.
Мирзаев футболчилик фаолиятини «Локомотив» футбол мактабида Сайдулло Турсунов раҳбарлигида бошлаган ва ўз ёш тоифасида энг истиқболли ўйинчилардан бири сифатида танилган.
Шунингдек, у Ўзбекистоннинг U-17 ёшлар терма жамоасида сардор сифатида ўйнаб, етакчилик хусусиятлари ва юқори ўйин кўникмаларини намойиш этган.
«Леганес» клуби ҳозирда Испаниянинг олий дивизиони — Ла Лигада иштирок этмоқда ва турнир жадвалида 17-ўринни эгаллаб турибди.