Лазиза Ҳайдарова дзюдо бўйича Универсиадада Ўзбекистон терма жамоасига илк медални олиб келди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 23 июль куни ўзбекистонлик дзюдочилар Жаҳон ёзги Универсиадасида иштирокини бошлади ва иштирокнинг биринчи куниёқ вазни 48 килограммгача бўлган тоифадаги спортчи Лазиза Ҳайдарова бронза медалига сазовор бўлди.
Ярим финалгача етиб келган Ҳайдарова учинчи ўрин учун беллашувда Польша вакили Паулина Шлахтага қарши гиламга чиқди ва техник усул орқали вазари очкоси олиб, ғалаба қозонди.
Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоасининг медаллар жамғармаси яна бир бронза медали билан бойиди ва ҳозирги ҳолатда жамоа ҳисобида 2 та олтин, 4 та кумуш ва 6 та бронза медали мавжуд.