Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Ўзбекистон 06/09/2016 Латвия Президенти Ўзбекистон элчихонасига ташриф буюрди
Латвия Президенти Ўзбекистон элчихонасига ташриф буюрди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Латвия Президенти Раймонд Вейонис Ўзбекистоннинг Ригадаги элчихонасига ташриф буюрди. Бу ҳақда Латвия Президентининг Матбуот хизмати хабар беради.

Ташриф давомида Латвия Президенти Раймонд Вейонис Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов вафоти муносабати билан ўз ҳамдардлигини билдирди. У шунингдек, таъзия китобида ўз сўзларини қолдирди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов 27-август куни инсульт бўлганидан сўнг, вафот этиб, 3-сентябрь куни Самарқанд шаҳрида дафн этилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг