Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Ўзбекистон 31/05/2016 Квон Ён У Корeя Рeспубликасининг Ўзбекистондаги элчиси этиб тайинланди
Квон Ён У Корeя Рeспубликасининг Ўзбекистондаги элчиси этиб тайинланди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Корея Республикаси Ҳукумати Ўзбекистонда ўзининг янги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси тайинлади. Мазкур лавозимни Квон Ён У эгаллади.

2016-йилнинг 31-май куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Корея Республикасининг янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Квон Ён Уни қабул қилди. Элчи ишонч ёрлиқлари нусхасини топширди.

Мулоқот давомида икки томонлама муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ва уларни чуқурлаштириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди ҳамда мунтазамлик касб этган олий даражадаги Ўзбекистон-Жанубий Корея мулоқоти доирасида эришилган келишувларни амалга ошириш жараёни муҳокама қилинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг