Валюта курслари 15/11/2024
$1 – 12800.13
UZS – -0.06%
€1 – 13467.02
UZS – -1.07%
₽1 – 129.02
UZS – -0.87%
Қидириш
Технологиялар 23/12/2023 Кундан кунга “Beeline Uzbekistan” иловасининг фойдаланувчилари сони ортиб бормоқда
Кундан кунга “Beeline Uzbekistan” иловасининг фойдаланувчилари сони ортиб бормоқда

“Beeline Uzbekistan” ойлик 3,7 миллион фаол фойдаланувчилари билан иловалар дўконида энг яхши иловалар рўйхатида энг юқори поғоналарни эгаллади. Иловада ҳар бир фойдаланувчи қўллаб-қувватлаш маркази ёки савдо офисларига мурожаат қилмасдан хизматларни мустақил равишда бошқариши мумкин.

Digital-оператор иловасининг фаол фойдаланувчилари сони ойига 3,7 миллион нафарга етди, ҳар ҳафта иловага 2,4 миллион фойдаланувчи, шундан 1,1 миллиони ҳар куни киради, юклаб олишлар сони эса рекорд даражадаги 10 миллиондан ошди. Beeline Uzbekistan иловаси Google Play ва App Store дўконларида “Бизнес” бўлимида 4,5 балл билан энг яхши бепул иловалар рўйхатида етакчилик қилади.

“Бундай ютуққа мижозларимизнинг ишончи туфайли эришилди. “Beeline Uzbekistan” иловасининг, айниқса, 20-35 ёшли ёш аудиторияси орасида оммабоплиги рақамли хизматларга, жумладан, Beeline Uzbekistan хизматларига эҳтиёж ортиб бораётганидан далолат беради”, — деди Beeline Uzbekistan тижорат директори Максим Ефремов.

Beeline Uzbekistan фойдаланувчиларга алоқа ва рақамли хизматларни мустақил бошқариш имкониятига эга кўп функцияли мобил иловани тақдим этади. Масалан, иловада янги MULTI KUCH тарифларидан бирини улаб, мижозлар ўзларига керакли хизматларни танлашлари мумкин, бунинг учун ортиқча тўлов талаб этилмайди.

Digital-оператор мижозлари исталган вақтда иловада ўз балансларини текширишлари, тарифларини бошқаришлари, ҳисобларини тўлдиришлари, қўшимча хизматларни фаоллаштиришлари ёки ўчиришлари, қўнғироқлар, СМС ва интернетдан фойдаланиш бўйича батафсил маълумотларни қабул қилишлари ва юклаб олишлари, шунингдек офлайн ҳолатда қайта қўнғироқ қилишга сўров жўнатишлари мумкин. Бундан ташқари, яқинларнинг рақамларини бошқариш учун мультиаккаунт яратиш ёки тўғридан-тўғри балансдан дўстлар ва оила аъзолари билан трафикни тезда улашиш мумкин. Илованинг асосий ва тез-тез ишлатиладиган функциялари ҳатто интернетга уланмаган ҳолатда ҳам ишлайди.

Beeline Uzbekistan мижозлари учун иловада ёқимли сюрпризлар ва фойдали таклифларга эга мавсумий ярмаркалар ўтказилади. Масалан, иловада 2024 йил 10 январгача давом этадиган “Янги йил ярмаркаси”да фойдаланувчилар 20 миллиондан ортиқ совға “қутилари”ни очишга улгуришди.

Иловада “Beeline club” содиқлик дастури мавжуд бўлиб, унда ҳамкорлардан чегирмалар ва бонуслар олиш, “BeeCoin”ни нафақат интернет учун гигабайтлар, ижтимоий тармоқлар, мессенжерлар учун пакетлар ва ҳамкорларнинг эксклюзив таклифларига, балки чиройли рақамлар ва Mi-Fi-роутерларга ҳам алмаштириш мумкин.

“Beeline Uzbekistan иловасида биз нафақат мижозларга алоқа хизматларининг энг қулай назоратни тақдим этамиз, балки мавжуд функцияларни доимий равишда кенгайтиришга интиламиз. Тез орада биз янги хизматлар, жумладан, ўйин кўринишидаги қизиқарли функциялар ва ўз-ўзига хизмат кўрсатиш бўйича янги ечимларни ишга туширишни режалаштирганмиз”, — деди Beeline Uzbekistan ўз-ўзига хизмат кўрсатиш хизматларини ишлаб чиқиш бўлими раҳбари Омон Исмоилов.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг