Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 29/10/2020 Kundalik ҳақида кўп бериладиган саволларга жавоблар
Kundalik ҳақида кўп бериладиган саволларга жавоблар

 

Янги ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистондаги 1200 та мактаб қоғоз журналлар ва кундаликларсиз ишлашни бошлади. Шу муносабат билан ота-оналарда кўплаб саволлар туғилган бўлиб, улар шу ҳақда ижтимоий тармоқларда ўзаро мунозараларга киришишмоқда. Мазкур мақолада энг кўп берилаётган саволларга жавоблар тўпланган.

 

Нега электрон кундалик пуллик қилинди?

Фойдаланувчилар учун йиллик обуна қиймати Халқ таълими вазирлиги томонидан лойиҳага техник хизмат кўрсатиш ва уни янада ривожлантириш ҳисобидан белгиланган, чунки Kundalik тизими давлат томонидан молиялаштирилмайди.

 

Kundalik тизимига обуна бўлиш ота-онага ва ўқувчига қанчага тушади?

Электрон кундаликка обуна бўлиш йилига 10 минг сўмни ташкил қилади. Бу пулга ўқувчи, унинг ота-онаси ва боланинг мактабдаги ҳаётини назорат қилиб боришни хоҳлайдиган бошқа қариндошлари Kundalik тизимидан фойдаланиши мумкин.

 

Ўқитувчилар ҳам электрон журнал учун тўлашлари керакми?

Ўқитувчилар учун электрон журнал бепул тақдим этилади.

 

Онлайн-режимда баҳо олишдан ташқари биз яна нима учун тўлаймиз?

Ўқувчига битта қоғоз кундалик бир йилга етмайди, электрон кундалик бу муаммони ҳал этади – ўқувчи ва унинг оила аъзолари қоғоз кундалик қийматига тенг суммани бир марта тўлаган ҳолда тизимдан фойдаланишлари мумкин. Болалар яшириши, баҳоларни ўчириши ва тўғирлаши мумкин бўлган қоғоз кундаликдан фарқли ўлароқ, оила худди шу нархга таълим платформасидан фойдаланиш бўйича замонавий воситага эга бўлади. Кундалик тизимида қўшимча фойдали функциялар кўзда тутилган, хусусан: зарурат бўлганида масофадан туриб шуғулланиш, фойдали онлайн-материаллардан фойдаланиш имконияти. Энди ота-оналарда шунчаки баҳо қўйиладиган дафтар учун эмас, балки унинг замонавий рақамли аналоги учун тўлаш имконияти мавжуд.

 

Тадқиқотлар натижаларига кўра, болалар ҳатто карантин даврида ҳам электрон кундалик ёрдамида муваффақиятли таълим олди, кўпроқ мотивацияни ҳамда уй вазифаларини, синф ишларини бажаришда мустақилликни намоён этишди. Кундалик тизими ўқувчиларнинг ўзлаштириш даражасини ҳамда давомат кўрсаткичларини оширишга кўмаклашади, болалар ўқув жараёнига фаолроқ жалб этилади.

 

Мамлакатимизда таълим бепул. Солиқларни тўлаб қўйган бўлсак, нега энди биз электрон кундалик учун яна тўлашимиз керак?

Таълим тўғрисидаги қонунга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бепул ўрта ва махсус таълим олиш учун ҳар бир кишига тенг ҳуқуқлар кафолатланади. Болаларнинг ота-оналари ёки қонуний вакиллари боланинг қонуний ҳуқуқларини ва манфаатларини ҳимоя қилиши шарт, улар бола тарбияси, унинг мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини олиши учун жавобгардир, – дейилади Қонунда. Бу болаларни таълим олиш учун барча зарур нарсалар билан таъминлаш ота-онанинг вазифаси эканини англатади. Кундалик ва бошқа мактаб анжомлари мактаб томонидан бепул тақдим этилмайди, ота-она ҳар доим бола учун барча зарур нарсаларни мустақил равишда харид қилган. Электрон кундалик жорий этилиши билан қоғоз ҳужжатдан электрон ҳужжатга трансформация юз беради. Шу боис қоғоз кундалик харид қилиш ўрнига электрон кундаликдан фойдаланиш имкониятини расмийлаштириш лозим. Ота-оналарда танлаш ҳуқуқи бор: ўз ҳаётларини қулайроқ қилиш, худди шу пулнинг ўзига ўз фарзандларининг саводхонлик даражасини ошириш ёки бундан воз кечиб, мактабга мурожаат қилиш.

 

Фарзандлари мактабда ўқийдиган ўқитувчилар ҳам электрон кундаликни харид қилиши шартми?

Ҳар қандай ўқувчи, ота-онаси мактаб ходими бўлиши ёки бўлмаслигидан қатъи назар, мактабга кундалик билан келади. Шу боис, агар одам тизимда бир вақтнинг ўзида ҳам ўқитувчи, ҳам ота-она ролида бўлса, унда у педагог функционалидан ўқитувчи ролида бепул фойдаланиши мумкин. Ота-оналар аккаунтининг функциялари эса электрон кундаликни харид қилгандан сўнг очиқ бўлади.

 

Электрон кундалик учун пул қандай тўланади?

Тизим ота-оналарга 30 кунлик синов даврини фаоллаштиришни таклиф этади. Ушбу муддат тугаганидан кейин обунани фойдаланувчининг шахсий кабинетида Click ёки Uzcard тўлов картаси ёрдамида расмийлаштириш мумкин бўлади.

 

Бу тизим Ўзбекистонда нега керак?

Ота-оналар электрон кундалик ёрдамида, уйдан чиқмасдан ва ишдан чалғимасдан, ўз фарзандларининг баҳоларини, уй вазифаларини ва давоматини онлайн режимда назорат қилишлари мумкин. Ушбу рақамли восита энг муҳим мактаб янгиликларидан, масалан, жадвалдаги ўзгаришлардан ёки тантанали кийимда келиш заруратидан хабардор бўлиш имконини беради. Aгар ўқитувчи ёки бошқа ота-оналар билан бирор масалани муҳокама қилиш керак бўлса, буни ҳам тизим ичида тез ва осон қилиш мумкин.

 

Электрон кундалик туфайли болаларда дарсда фаолроқ бўлиш, орқа партада жимгина ўтирмасдан ўз истеъдодлари ва имкониятларини намоён этиш учун кўпроқ мотивация пайдо бўлади. Бунда ўқитувчи бевосита дарс пайтида ўқувчининг ота-онасига шарҳ ёзиши, болани мақташи ёки, аксинча, номақбул хулқига эътибор қаратиши мумкин.

 

Шунингдек платформа ўқитувчиларга ортиқча қоғоз ҳужжатларни тўлдиришга вақт сарфламасликка ва вақтини кўпроқ таълим жараёнига ажратишга, ўқитиш ишларига ижодий ёндашишга ёрдам беради.

 

Aгар уйда компьютер ва Wi-Fi бўлмаса, нима қилиш мумкин?

Платформада ишлаш учун интернетга уланган ҳар қандай қурилмадан фойдаланиш мумкин: компьютер, ноутбук, планшет, мобил телефон. Kundalik.cом сайти ТAS-IX зонасида жойлашган бўлиб, платформа билан ишлаганда интернет-трафик, шу жумладан мобил операторлар томонидан тақдим этиладиган интернет сарфланмайди.

 

Тизим янги ўқув йилига тайёрми?

“Ўзбектелеком” AК миллий оператори билан ҳамкорликда ўқув йили бошланишига тайёргарлик кўрилди. Платформанинг узлуксиз ишлаши компаниянинг фақат техник имкониятларига боғлиқ эмас, биз провайдерлар ва бошқа масъул тузилмалар билан биргаликда тизимнинг янги ўқув йилида узлуксиз ишлашини таъминлаш учун барча чораларни кўряпмиз.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг