Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 28/02/2018 Кучли ёмғир Тошкентда турар-жой биноларининг алоҳида қисмларига сув киришига сабабчи бўлди
Кучли ёмғир Тошкентда турар-жой биноларининг алоҳида қисмларига сув киришига сабабчи бўлди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Жорий йилнинг 27 февраль куни Республикамизнинг айрим ҳудудларида хусусан, Бухоро, Самарқанд, Навоий, Тошкент вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида кучли шамол ва ёмғир кузатилди.

Айниқса, пойтахтимизда шамолнинг тезлиги 16 м/с (58 км/с) гача, пойтахт вилоятида эса 15 м/с (54 км/с) гача етди, натижада Олмазор туманида йўлнинг қатнов қисмига дарахт ағдарилиб тушиб, туман ободонлаштириш бошқармасининг ёрдами билан қисқа вақтда табиий офатнинг оқибатлари бартараф қилинди.

Самарқанд вилоятининг, Ургут, Каттақўрғон, Самарқанд туманларида, Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ, Тошкент ва Янгийўл туманларида ва Тошкент шаҳрида шиддатли ёмғир ёғиб ўтди. Натижада Тошкент шаҳрининг айрим туманларида турар-жой биноларининг алоҳида қисмларига сув кириши кузатилди. Ободонлаштириш бошқармаси ва ФВБнинг зарур куч ва воситалар ёрдамида ёмғир оқибатлари қисқа муддатда бартараф этилди.

Самарқанд вилоятининг Ургут, Каттақўрғон, Самарқанд туманлари тоғли ҳудудларида сел ёғиб ўтди. Вилоят ФВБ ходимлари, ИИБ ҳамда маҳаллий хокимият органлари билан ҳамкорликда жойларда профилактик чоралар кўрилди. Жароҳат олганлар ёки жабрланганлар ҳақида маълумотлар келиб тушмади.

Таъкидлаш керакки, Самарқанд вилоятининг тоғли ҳудудларида бир суткадаги ёғингарчилик, ойлик ёғингарчилик миқдорининг 67% ни ташкил этди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг