Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Ўзбекистон 05/09/2016 Кубада Ислом Каримов вафоти муносабати билан мотам эълон қилинди
Кубада Ислом Каримов вафоти муносабати билан мотам эълон қилинди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Куба Давлат Кенгаши Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Каримов вафоти муносабати билан расман мотам эълон қилди. Бу ҳақда Куба ОАВ хабар беради.

ОАВ хабарларига кўра, Кубада мотам маросими 5-сентябрь куни маҳаллий вақт билан соат 6:00 да бошланиб, соат 24:00 гача давом этади.

Мотам вақти давомида барча давлат ташкилотлари ва ҳарбий муассасалари биноларидаги Кубанинг давлат байроқлари туширилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Каримов 2016-йилнинг 2-сентябрь куни инсульт касаллиги сабабли ҳаётдан кўз юмди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг