Маълумот учун крипто-биржа — крипто-активларни айирбошлаш, сотиб олиш ва сотиш учун электрон майдонча тақдим этадиган ташкилот хисобланади. Крипто-актив — қийматга эга ва эгаси бўлган блокчейндаги қайдлар мажмуаси, блокчейн эса — барча маълумотлар кетма-кет қайд қилинадиган ва блоклар бўйича жойлаштириладиган тақсимланган маълумотлар реестридир.
Адлия вазирлигининг хуқуқий ахборот канали тарқатган маълумотга кўра, крипто-биржа фаолиятини амалга ошириш учун лицензия фақат чет эл юридик шахсларига, номуайян муддатга берилади. У электрон ҳужжат тарзида расмийлаштирилади. Лицензияловчи орган раҳбари ёки унинг ўринбосари рақамли имзо орқали уни тасдиқлайди. Лицензия берганлик учун лицензияловчи орган томонидан белгиланган миқдорда давлат божи ундирилади.