Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 01/02/2019 Кўп квартирали уйларни бошқариш тизимига “Обод уй” электрон дастури жорий этилади
Кўп квартирали уйларни бошқариш тизимига “Обод уй” электрон дастури жорий этилади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Кўп квартирали уйларни бошқариш тизимида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Хужжат билан кўп квартирали уйларни бошқариш тизимига “Обод уй” электрон дастурини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар режаси тасдиқланди.

Мазкур чора-тадбирлар режасига мувофиқ 2019 йил 1 майга қадар “Обод уй” электрон дастури ва унинг мобил иловаси жорий этилади.

Эслатиб ўтамиз, “Обод уй” электрон дастури – хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларида мажбурий бадалларнинг ҳисоб-китобини юритиш ва ахборот-маслаҳат олиш имконини берадиган биллинг тизими ҳисобланади.

Ушбу тизим Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида намунавий тарзда жорий этилиб, синовдан муваффақиятли ўтган.

Манбаа: Адлия вазирлигининг телеграмдаги “Хуқуқий ахборот” канали

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг